Отабек Бакиров Ўзбекистонга келаётган муҳожирларга нисбатан одамларнинг муносабати ҳақида гапирди

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистонга келаётган муҳожирларга нисбатан одамларнинг муносабати ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Кадр: YouTube

Унинг сўзларига кўра, Россиядан кириб келаётган муҳожирларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига, умуман ўзбек жамиятига таъсири ҳақида икки хил қараш бор.

«Биринчиси, эйфория — бизни бойитади, инсон капиталини кенгайтиради, имкониятларимизни оширади, деган иқтисодий асосланган қарашлар. Иккинчиси, негатив — бу ишчи ўринларимизни камайтиради, деган кайфият. Яъни иқтисодиётда — уй жой, ижара, озиқ-овқат бозорида мини-шоклар юзага келтиради дейдиганлар.

Шу иккала тоифада ҳам қутблашиш бор. Уларнинг ҳар бирида ҳам адашиш ва ортиқча эмоцияларга берилиш мавжуд. Шунинг учун биз ҳар қандай миграцияга нисбатан рационал қарашга ўрганишимиз керак. Албатта, ҳар бир давлат миграцияга нисбатан ўзининг рационал сиёсатини ташкил эта олса, мамлакатнинг иқтисодий ўсишига доимий равишда кўмак бўлади», — дейди Бакиров.

Аввалроқ Отабек Бакиров урушдан аввал ўртадан юқори бўлган сегментдаги профессионал мутахассисларни Ўзбекистонга жалб қилиш Қозоғистонга жалб қилишдан кўра 2-2,5 баробар қимматроқ бўлганини айтганди. Яъни улар Ўзбекистонга келиш учун ҳамма вақт Қозоғистонга боришдан кўра кўпроқ нарх сўраб келган. Ҳозир шу нархлар тахминан тенглашган. Шу тарафдан Ўзбекистондаги меҳнат бозорининг айрим сегментлари ютган.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди