Ўзбекистон БМТда Россия Украина ҳудудларини аннексия қилишини қоралашдан тийилди

БМТ Бош Ассамблеяси 12 октябрь куни «Украина ҳудудий яхлитлиги: БМТ низомига риоя қилиш» резолюциясини кўпчилик овоз билан қабул қилди. Унда Россия Украинанинг тўртта ҳудудини аннексия қилгани қораланган, деб хабар беради БМТ янгиликлар хизмати.

Фото: БМТ

Резолюцияни 143 та давлат қўллаб-қувватлаган. Бешта мамлакат — Россия, Беларусь, Сурия, КХДР ва Никарагуа қарши овоз берган. Шунингдек, 35 та давлат, жумладан, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ҳиндистон, Хитой ва Покистон бетараф қолган.

Фото: БМТ янгиликлар хизмати

Резолюция Украина бўйича 11-фавқулодда махсус сессияда қабул қилинган. Йиғилишда 80 нафар нотиқ сўзга чиққан. Биринчи махсус сессия 28 февралда ўтказилган эди. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоларидан бирортасининг вето қўйиш ҳуқуқини четлаб ўтиш имконини беради.

Эслатиб ўтамиз, собиқ ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Сенатнинг 17 март кунги ялпи мажлисида Украина ва Россия ўртасидаги урушда Ўзбекистоннинг Донецк ҳамда Луганскни республика сифатида тан олмаслигини маълум қилганди.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди