Ўзбекистонда 12 нафар номзод судьялик лавозимига тайинланди

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларига 12 нафар номзод судьялик лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати

Қайд этилиашича, 11 октябрь куни Судьялар олий кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда Кенгаш ҳузуридаги Судьялар олий мактабининг бир гуруҳ битирувчилари бўш судьялик лавозимлари учун эълон қилинган очиқ танловда иштирок этган.

Шунингдек, очиқ танлов якунида илк бор судьялик лавозимига тайнловлар амалга оширилди, натижада судьялар копруси 12 нафарга кўпайди.

Якунда кенгаш қарорига мувофиқ:

  • Баҳодир Қурбонов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг судьяси лавозимига;
  • Дилшод Наимов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судининг судьяси лавозимига;
  • Малик Бобоев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Бухоро вилояти жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар судининг судьяси лавозимига;
  • Шахноза Ибрагимова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент шаҳар фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Жасур Отабоев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Қизлархон Агзамова – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Аброрбек Икрамов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Наманган вилояти фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Рамз Тиллаев – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Хуршид Мухторов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Қашқадарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг судьяси лавозимига;
  • Хусниддин Абдураимов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Избоскан туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
  • Шавкатжон Абдухаликов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Андижон вилояти Бўстон туманлараро иқтисодий судининг судьяси лавозимига;
  • Отамурод Сиддиқов – судьялик лавозимида бўлишнинг биринчи беш йиллик муддатига Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида 41 нафар судьянинг ваколати муддатидан олдин тугатилгани ҳақида хабар берилганди. Бундан ташқари, 227 нафар судья интизомий жавобгарликка тортилган.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади