Ўзбекистонда 30 мингга яқин киши йил бошидан бери хорижга ишлашга кетган

Ўзбекистонда 2022 йилнинг 9 ойи давомида 27 минг нафардан ортиқ фуқаро чет элга ишлаш учун кетган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Nova24

Қайд этилишича, ўзбекистонликлар асосан Россия, Жанубий Корея, Қозоғистон, Сербия, Буюк Британия, Туркия, Германия, Япония ва бошқа давлатларга ишлаш учун кетмоқда.

Шунингдек, агентлик жами 206 мингдан ортиқ фуқарога қуйидаги йўналишларда ёрдам кўрсатган:

  • 183 мингдан ортиғига маслаҳат хизмати;
  • 6 063 нафарига ҳуқуқий;
  • 15 мингдан ортиғиа ижтимоий;
  • 2595 нафарига моддий ёрдам, шундан 1009 нафарига БҲМнинг икки бараваридан (600 минг сўм), жами 50 минд доллардан ортиқ бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган.

Бундан ташқари, 198 нафар фуқаро вақтинчалик хостелларга жойлаштирилган, оғир вазиятларга тушиб қолган 844 нафар фуқаро эса Ўзбекистонга олиб келинган.

Аввалроқ Қозоғистонда мажбурий меҳнатда ушлаб турилган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатилгани, Москвада 15 нафар ўзбекистонликнинг иш ҳақи қисман ундириб берилгани, Россияда ўзбекистонлик мигрантларни мажбурий меҳнатга жалб қилган иш берувчи ҳибсга олингани тўғрисида хабар берилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди