Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши мумкин

Ўзбекистонда 17-19 октябрь кунлари ҳаво ҳарорати 8-10 даражагача пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Ўзгидромет» бош директори Шерзод Ҳабибуллаев Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, Республиканинг шимолий ҳудудларига 2022 йилнинг 17 октябарида, республиканинг қолган ҳудудларига 18-19 октябрь кунлари Кавказ ҳудудларидан нам ҳаво оқими кириб келиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет»нинг 15-18 октябрь кунлари учун ишлаб чиққан прогнозига кўра, 18 октябрь куни Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент, Сурхондарё, Қашқадарё, Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида ёғингарчилик кутилади.

17-19 октябрда ҳаво ҳарорати кечалари 3-8 даража илиққача, республика шимолида баъзи жойларда 0-2 даража совуққача, кундуз кунлари 15-20 даражагача аста-секин пасаяди.

17-19 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

17-18 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секунд гача кучайиши кутилмоқда.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди