«Ўзбекистондаги банкларда нақд пул етишмовчилиги аввал ҳам бўлган» — Отабек Бакиров

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz»га берган интервьюсида  Ўзбекистондаги банкларда қисман нақд пул сотиб олишга қўйилган чекловларга Россиядан кириб келаётган муҳожирларнинг алоқаши йўқлиги ҳақида тўхталди.

Кадр: Youtube

Қайд этилишича, Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиниши ортидан муҳожирларни Ўзбекистонга кириб келиши ва банкларда нақд валюта етишмовчилигининг юзага келиши бир бирига боғлиқ эмас.

«Қандай ҳолларда боғлиқ бўларди? Агардаб муҳожирлар кириб келиши билан мамлакатда нақд пул сотиб олишга бўлган янги талаб ҳосил қилганда. Лекин бундай ҳолат кузатилгани йўқ. Бу ердаги воқелик умуман бошқа нарса. Бу каби ҳолатлар апрель, май ва июнь ойларида ҳам кузатилганди. Нақдсиз валютага нисбатан рубль курси ва нақд валютага нисбатан фарқ катталашиб кетган вақтда Ўзбекистонда ҳам, Қозоғистонда ҳам, Қирғизистонда ҳам нақда валютага бўлган талабни ошиб кетиш ҳолати кузатилган. Биз очиқ бозор шароитида яшаётган эканмиз, буни қабул қилишимиз керак. Май ойида ҳам, муҳожирлар оқими кучли таъсир кўрсатмаган вақтда ҳам бу ҳолатни бевосита гувоҳи бўлдик. Бунга фақат чет эл валютасининг сўмга нисбатан қиймати ошиб кетиши сабаб бўлган деб ўйлайман. Бу вазиятни бозорнинг ўзи мувозанатлаштиради ва Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда бу вазиятни барқарорлаштиради деб ўйлайман», — дейди Бакиров.

Аввалроқ Иқтисодчи ЕТТБнинг Марказий Осиё бўйича эълон қилган йиллик ҳисоботи мавзусига тўхталганди. Отабек Бакиров Россиядан келган муҳожирларнинг 5 минг нафарига Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилгани тўғрисидаги саволга ойдинлик киритганди. Шунингдек, иқтисодчи Ўзбекистонга келаётган россияликлар мамлакатда бир муддат яшаганларидан сўнг, жамғармалари тугаб, ижара учун ҳам пул топа олмай қолишлари мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди