Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакиллари Ирландияда малака оширмоқда

Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакиллари Ирландияда малака оширмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Қайд этилишича, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети масъул ходимлари, Хива туризм ва маданий мерос техникуми, Марғилон туризм ва маданий мерос техникуми ва Андижон туризм ва сервис коллежининг мутахассислик фанлари ўқитувчилари Германия халқаро ҳамжамияти (ГИС) томонидан ташкил қилинган Ирландиянинг Дублин технологиялар университетида малака оширмоқда.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Малака ошириш жараёнида Ирландиянинг таълим тизими, хусусан, туризм ва меҳмонхона хўжалиги соҳасида кадрлар тайёрлаш, соҳа бўйича назария ва амалиёт ўртасидаги интеграция, Ирландия давлатининг туризм соҳасининг коронавирус пандемиясидан кейинги ривожланиш ҳолатини ўрганиш режалаштирилган.

Иштирокчиларнинг малака ошириш билан боғлиқ барча харажатлари Германия халқаро ҳамжамияти (ГИС) томонидан қопланган.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди