Пинг-понг ўйнаётган президентлар, шаҳар ўртасидан олиб ўтилаётган сув ости кемаси, оёғидан айрилган ҳарбийлар — бугун суратлари

Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Украинанинг Лиман шаҳридаги йўқ қилинган Россия ҳарбий техникалари.

Фото: EPA

Совет сув ости кемаси Санкт-Петербург ташқарисига, Кронштад шаҳридаги музейга олиб кетилмоқда.

Фото: AP

Украинанинг Луганск вилоятида хизмат қилаётганда оёғидан айрилган украиналик аскар ва 2004 йил Ироқ урушида АҚШ армияси вертолёти учувчиси сифатида оёғидан айрилган америкалик сенатор.

Фото: Reuters

Украинанинг Лиман шаҳридаги қабристонга қўйиб кетилган қўғирчоқ.

Фото: Reuters

Германиянинг Берлин шаҳрида Украинадаги урушга қарши норозилик намойишида қатнашаётган аёл Украина байроғини ҳилпиратмоқда.

Фото: AP Photo

Венесуэлалик қутқарувчилар кўчки вақтида ишлаган қидирув итларини қайтариб олиб кетмоқда.

Фото: AP Photo

Хитой коммунистик партиясининг 20-съезди олдидан ўтказиладиган кўргазмадан аввал ташриф буюрувчииларни кутаётган иштирокчилар.

Фото: Getty Images

Ҳарбийлар Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонни Оқ Ўрда президентлик саройида расмий кутиб олиш маросимида иштирок этишмоқда. Маълумот учун, Туркия президенти Қозоғистон пойтахти Остона шаҳридаги саммитда қатнашади.

Фото: Getty Images

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ва Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев пинг-понг ўйнамоқда.

Фото: Қозоғистон президенти матбуот хизмати

Испаниянинг Мадрид шаҳрида 13 ойлик қизга биринчи ичак трансплантацияси амалга оширилмоқда.

Фото: Reuters

Венесуэланинг Лас-Тежериас шаҳрида дам олиш кунлари шаҳарни қамраб олган вайронкор сув тошқинлари туфайли вафот этган набираси Дамна Ромеро учун мотам тутаётган аёл.

Фото: Reuters

Франция шимолида Ла-Манш бўғозини сузиб ўтишга тайёрланаётган муҳожирлар.

Фото: AFP

Роҳиблар Таиланднинг Бангкок шаҳрида сув босган кўчада садақа олиш учун юришибди.

Фото: Reuters

Эдинбург университети тадқиқотчилари Гренландия жануби-шарқидаги Сермилик Фёрддаги сув ҳароратини кузатмоқдалар.

Фото: PA

Буюк Британиянинг Конвентри ҳудудида куз ранглари жилоланмоқда.

Фото: PA

АҚШнинг Висконсин штатидаги шаҳарлардан бирида куз.

Фото: AP Photo

Франциялик «Ўргимчак одам» Ален Роберт Монпарнас биносига чиқмоқда.

Фото: Reuters

Қатарнинг Доҳа шаҳридаги истироҳат боғида гондолада саёҳат қилаётган киши.

Фото: Getty Images

XPeng компаниясининг eVTOL учар автомобили ўзининг биринчи парвозини Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида амалга оширди.

Фото: Reuters

Ҳайдовчи ва йўловчиларни йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга ундайдиган «зебралар» ижтимоий лойиҳасида қатнашаётган кишилар.

Фото: Getty Images

 

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади