Польша халқаро қидирувдаги икки эркакни Ўзбекистонга экстрадиция қилди

Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари томонидан оғир жиноятлар содир этган халқаро қидирувдаги икки нафар жиноятчини экстрадиция қилиш тартиби амалга оширилди. Бу ҳақда бюро матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Қайд этилишича, Ўзбекистон, Украина, Польша ва Туркия Миллий марказий бюролари ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатлари ҳамда Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси вакилларининг бевосита ёрдами билан оғир жиноятлар содир этган икки нафар жиноятчи Ўзбекистонга экстрадиция қилинган.

Уларнинг бири гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланган бўлиб, узоқ вақт давомида чет элда яшириниб келган ва тезкор тадбирлар натижасида украиналик ҳамкасблар томонидан ҳибсга олинган.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Иккинчиси эса Ўзбекистонда интернетда яратилган молиявий пирамидага 2 млн доллар миқдорида сармоя киритган икки мингдан ортиқ фуқарони алдаган. У ҳам хорижий давлат ҳудудида ҳибсга олинган.

Фото: Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси

Бош прокуратура томонидан экстрадиция қилиш тўғрисидаги илтимоснома тасдиқлангандан сўнг, Интерпол ММБ ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчилар муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб келинган.

Аввалроқ Польша зўрлашда айбланган ўзбекистонлик эркакни Тошкентга экстрадиция қилгани, Интерпол Нью-Йоркда қидирувдаги ўзбекистонлик эркакни қўлга олгани, Россияда Ўзбекистон Интерполи томонидан қидирувда бўлган эркак ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Янгиликлар18:41 | 8.12.22
«Британия Россияга қарши янги санкциялар жорий этади» — Bloomberg
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар18:12 | 8.12.22
Ўзбекистонда ноябрь ойида қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади