Қозоғистондаги саммитда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари қўл бериб кўришишни истамади — видео

Қозоғистондаги саммитда Қирғизистон ва Тожикистон президентлари қўл бериб кўришишни истамади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Россия, Қирғизистон ва Тожикистон президентлари иштирокида уч томонлама учрашув бўлиб ўтган.

Учрашув олдидан Садир Жапаров ва Имомали Раҳмон ўзаро қўл бериб кўришишмаган.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябр тонгида Боткен вилоятининг Булоқбоши туманида аввалроқ эришилган келишувларни бузган ҳолда чегаранинг жанговар позициясини эгаллаган тожикистонлик чегарачилар аниқланган ва икки мамлакат чегарачилари ўртасида отишма содир бўлган.

Тожикистон ва Қирғизистон ишчи гуруҳлари 18 сентябрь куни «Гулистон» чегара пунктида учрашиб, чегара йўлини очиш ва транспортлар ҳаракатини таъминлашга келишиб олди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров эса ҳолат бўйича қирғиз халқига йўллаган мурожаатида мамлакатнинг жанговар салоҳиятига ишонч билдирган. Шунингдек, Қирғизистонда 19 сентябрь миллий мотам куни деб эълон қилингани маълум қилинган.

Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди
Янгиликлар18:54 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавируснинг қайси штамми кенг тарқалаётгани маълум қилинди