Самарқандда AKFA Innovations шоуруми очилди

Самарқандда 12 октябрь куни AKFA Innovations янги шоурумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда бизнес ва уй учун энг замонавий ва технологик ечимлар тақдим этилган.

AKFA Innovations — меҳмонларга янги ишланмаларни амалда қўллашни намойиш этиш имконини берувчи маскандир. Қулайлик учун ҳар бир маҳсулот намунаси олдида планшет ўрнатилган бўлиб, унда моделнинг хусусиятлари ва ишлаш тамойили билан танишишингиз мумкин бўлади. Шоурум консультантлари эса маҳсулотнинг афзалликларини тушунтириш, уни амалда кўрсатиш ва энг мос ечимни тавсия қилишга доимо тайёр.

AKFA Innovations шоурумининг асосий хусусиятларидан бири — IT технологияларининг жорий этилиши ва Smart home концепциясининг жорий этилишида. Бизнес секторига қаратилган моделлар туркуми ҳам мавжуд бўлиб, улар замонавий ечимларни излаётган ресторанлар, савдо-кўнгилочар масканларнинг эгаларига ва девелоперларга айниқса қизиқ бўлади.

Хусусий уйлар ва хонадонлар соҳиблари учун шоурумда сурма балкон тизими, тахланадиган эшиклар каби моделлар таклиф этилган бўлиб, улар хоналардаги жойдан самарали фойдаланиш имконини беради. Интерьер ва экстерьерни такомиллаштириш учун ҳам замонавий ечимлар таклиф этилган. Булар — дизайн радиаторлар, HPL-панеллар, панелли ва панорамали дарвозалар ва бошқа янгиликлардир.

Моделларнинг баъзилари автоматлаштирилиган, «ақлли хонадон» тизимида ишлайди, пульт орқали ёки «Яндекс» овозли ёрдамчиси орқали бошқарилади. Шоурумдаги моделларнинг таклифи катта таассурот туғдиради: турфа хил ойна-эшик конструкциялари, сурма балкон тизими, вертикал-сурма тизимлар, кассетали ва drop-arm маркизалар, перголалар ҳамда айвонлар, террасалар ва бошқа ечимлар. Шоурумнинг ҳар бир меҳмони шу ернинг ўзида инновацион тизимларни тест-драйвдан ўтказиши мумкин.

Барча маҳсулотлар кафолат билан ҳимояланган. Ташриф буюрганларга малакали консультантлар ёрдам бериб, барча саволларга жавоб беради, лойиҳа учун оптимал ечимни таклиф қилади, тизимларнинг ишлаш хусусиятлари ҳақида батафсил маълумот беради ва буюртмани тезда расмийлаштиришга кўмаклашади.

AKFA барча хоҳловчиларни шоурумга, уй ва бизнес учун «ақлли технологиялар»га баҳо беришга таклиф қилиб қолади. AKFA Innovations шоурумида тақдим этилган илғор тизимлар — шу ерда ва ҳозирнинг ўзида мавжуд бўлган қулайликнинг янги қирраларидир.

Инновацион тизимлар энди яна яқинроқ. Шоурумга ташриф буюринг ва замонавий технологияларга янгича назар билан баҳо беринг.

Манзил: Самарқанд шаҳри, Рудакий кўчаси, 105А
Мўлжал: темирйўл вокзали

Телефон рақам: +998(71)203-00-00 |

Батафсил: www.akfagroup.com

Реклама

Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди