Шавкат Мирзиёев Осиёда ишлаб чиқариш-логистика занжирини кучайтириш муҳимлигини айтди

Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, давлат раҳбари ўз нутқида иқтисодиётларни глобал инқирознинг ўсиб бораётган салбий оқибатларига мослаштириш зарурлигини кўрсатиб ўтган.

Бу ўринда:

  • протекционизмнинг кучайишига, глобал бозорларни беқарор қиладиган омилларни, жумладан, янги чекловларнинг жорий этилишига йўл қўймаслик;
  • Осиё қитъасида ўзаро боғлиқликни, биринчи галда, ишлаб чиқариш-логистика занжирини Марказий Осиёни Жанубий ва Шарқий Осиё, шунингдек, Яқин Шарқ билан самарали боғловчи транспорт йўлакларини яратиш ҳисобига кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.

    «Жаҳон саноат инқилобининг янги босқичига ўтишнинг асоси бўлган билимлар иқтисодиётини илгари суриш барқарор тараққиётга таҳдидларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Инновациялар трансфери салоҳиятини янада тўлиқроқ ишга солиш, рақамлаштиришни фаол рағбатлантириш, юқори технологиялар, сунъий интеллект, Интернет тизимларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Бу йўналишларда Осиё мамлакатлари глобал етакчиликка биргаликда эришиш учун барча имкониятларга эгадир», деди Шавкат Мирзиёев.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди