Сурхондарёда йигит уйланишни ваъда қилиб, қизни 100 млн сўмга чув туширди

Сурхондарё вилоятида уйланишини айтиб, қизни катта миқдордаги пулга чув туширган йигитга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 5 октябрь куни туман Шеробод тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳига «Қўрғон» маҳалласида яшовчи Т.Диёра (исм-шарифлар ўзгартирилган) мурожаат қилиб, шу туманда яшовчи Д.Жавоҳир 2019 йилдан ҳозирги кунга қадар унга уйланишини айтиб, жами 100 миллион сўмлик буюмларини ўзлаштириб кетганини билдирган.

Ҳолат юзасидан шу куни Д.Жавоҳирга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Наманганда эркак ўғлининг қарзини тўлаш учун келинининг номига кредит олгани, ДХХ жойларда фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйгани, Сурхондарёда уй олиб бериш учун 5,1 минг доллар олган шахс ушлангани тўғрисида хабар берилганди.

Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Янгиликлар19:41 | 5.12.22
Буюк Британия Ўзбекистонга савдода янги имтиёзлар беради
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди