Тошкент аэропортидан ҳайвонот боғига жўнатилган тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлди

Тошкент халқаро аэропортида ноқонуний олиб ўтилгани сабаб ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган тимсоҳ болалари ва буқаламундан 1 бош тимсоҳча ҳамда 6 бош буқаламун нобуд бўлди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, 30 август куни Тошкент аэропортида божхоначилар томонидан тимсоҳ болаларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилганди. Ҳолатга ойдинлик киритилгунига қадар ушбу ёввойи ҳайвонлар Тошкент ҳайвонот боғига вақтинча сақлаш учун топширилган. Қўмита ходимлари Тошкент ҳайвонот боғига бориб, жониворларнинг ҳозирги ҳолатини текширган. Улар тимсоҳчалар ҳайвонот боғи экспозициясида ташриф буюрувчилар эътиборига ҳавола қилинаётганини кўрган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

«Ёввойи табиатдан ажратиб олингани сабабли тимсоҳ болаларининг барчаси ҳам бирдек хонаки шароитга мослашганича йўқ. Уларнинг айримлари мустақил равишда озиқлана олмаяпти. Шунингдек, ҳамон махсус карантинда сақланаётган буқаламунларнинг аҳволини ҳам яхши деб бўлмайди. Улар қутида мевалар орасида олиб келингани сабабли парвоз вақтида мевалар ичида сиқилиб қолиб, жиддий шикаст еган», — дейилади қўмита хабарида.

Оқибатда ҳозирга келиб 1 бош тимсоҳча ва 6 бош буқаламун нобуд бўлган, ҳозирда улар утилизиацияга қадар махсус музлаткичда сақланмоқда.

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Маълумот учун, Ўзбекистон фаунасида Нил тимсоҳлари ва Яман буқаламунлари учрамаслиги сабабли улар мамлакат «Қизил китоб»ида киритилмаган. Аммо «Халқаро қизил китоб»идан жой олган. Шу сабабли Халқаро савдо қилиш конвенциясига мувофиқ йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги ёввойи фауна ва флора турларини республикага олиб киришда CITES махсус рухсатномаси керак.

«Бироқ Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасидан олинган маълумотларга кўра, бундай рухсатнома олиш учун мурожаат келиб тушмаган. Жониворларнинг кейинги тақдири суд хукмига биноан ҳал бўлади, дейилади хабарда», — дейилади хабарда.

Ҳолат юзасидан божхона органлари Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатган.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди