Тошкент кўчаларида тезликни камайтириш тартиби ҳали кучга кирмагани маълум қилинди

Тошкент кўчаларида тезликни камайтириш тартиби ҳали кучга кирмаган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хизмати бошқармасига таяниб, ЎзА хабар берди.

Аввалроқ Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситалари тезлиги 60-50 километр/соатга туширилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу тартиб қачондан ишга тушиши ҳақида шаҳар Йўл ҳаракати хизмати бошқармаси ахборот хизмати раҳбари Қ.Худойберганов маълумот берди:

«Халқ депутатлари шаҳар кенгаши сессиясида Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хизмати бошқармасининг пойтахт кўчаларида тезликни камайтириш бўйича таклифи кўриб чиқилди. Мана шу таклифдан кейин депутатлар пойтахт кўчаларида ўрганиб, уни маъқуллади ва сессияга тақдим этилди.

Сессияда эса Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт воситалари тезлиги соатига 50 километр/соат этиб белгиланиши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундан ташқари, Кичик халқа йўлида транспорт воситалари ҳаракатланиши тезлиги соатига 60 километр/соат этиб белгиланмоқда», — деган Худойберганов.

Шунингдек, йўлнинг мактабларга яқин масофадан ўтган қисмларида транспорт воситаларида ҳаракатланиш тезлиги 30 километр/соатгача чекланиши мумкин. Худойбергановга кўра, қарор лойиҳасининг ишлаб чиқилишида ривожланган давлатлар тажрибасидан фойдаланилган. Хусусан, Америка Қўшма Штатлари ва Англия давлатларида тезлик 50 километр/соатгача чекланган.

Бу фақат пойтахт кўчаларида жорий этилиши ва у ҳақда махсус комиссиянинг қарори қабул қилингач, тезликни камайтириш бўйича тартиб кучга кириши маълум қилинган.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йил 1 декабрдан ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши маълум қилинганди. Шунингдек, молиявий назоратга оид қоидабузарликлар ҳақида хабар берганларга мукофот тўланиши хабар берилганди.

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео