Тошкент ва Бухоро вилоятларида аҳолининг «мусор»дан қарздорлиги 70 млрд сўмни ташкил этмоқда

Ўзбекистонни барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг таъкидлашича, чиқиндилар ҳосил бўлишининг олдини олиш, қайта ишлаш ва такрорий фойдаланиш бўйича чораларни қабул қилиш орқали уларнинг ҳажмини 2030 йилгача икки бараварга қисқартириш юзасидан Бухоро ва Тошкент вилоятларида олиб борилаётган ишлар кўплаб муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатган.

Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни самарали ташкил этиш учун зарур маблағлар ажратилмагани боис, давлат раҳбарининг бир неча қарорлари ижроси таъминланмаган. Бу борадаги ишларни амалга ошириш қонунчилик талабларига мувофиқ ташкил этилмаган.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти органларига чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга оширишга оид маҳаллий дастурларни тасдиқлаш ваколати берилган бўлсада, Бухоро ва Тошкент вилоятида бундай дастурлар ишлаб чиқилмаган ва тасдиқланмаган. Иккиламчи хомашёни қабул қилиш шохобчалари Бухоро вилоятида — 20 та, Тошкент вилоятида эса 21 та ноқонуний фаолият юритмоқда. Хизмат учун замонавий тўлов тизим амалиётга жорий этилмагани боис Бухоро вилоятида 25,8 миллиард сўм, Тошкент вилоятида 44 миллиард сўм аҳолининг дебитор қарздорлиги юзага келган», — дейди Норбоева.

Шунингдек, Сенат раиси заҳарли чиқиндилар билан ишлаш ҳолати ўз ҳолига ташлаб қўйилганини танқид қилган.

«Ушбу салбий ҳолатларга йўл қўйилгани юзасидан тегишли идора ва ташкилот вакиллари муносабат билдиришлари шарт. Шу билан бирга, ўрганишлар натижасида аниқланишича, чиқиндиларни йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш аҳволи қониқарли ҳолатда эмас, деярли барча вилоятлар, шу жумладан, Бухоро ва Тошкент вилоятларида ҳам чиқиндиларнинг бор-йўғи 10-15 фоизи қайта ишланмоқда», — дея таъкидлаган у.

Аввалроқ Жиззахдаги махсус полигонда қарийб 3,5 миллион тонна чиқинди йиғилиб қолгани маълум бўлганди. Мазкур полигонга Жиззах шаҳри ва учта тумандан кунига 400 тоннадан зиёд чиқинди олиб келинади.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди