Тошкентда 22 ёшли йигит актрисанинг уйидан 68,5 млн сўмлик тилла тақинчоқларни ўғирлади — видео

Тошкентда «Оталар сўзи» видеофильмида роллар ижро этган актрисанинг уйида вақтинча яшаб келган 22 ёшли йигит унинг тилла тақинчоқларини ўғирлади. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, йигит 17 кун давомида актрисанинг таклифи билан унинг Мирзо Улуғбек туманидаги уйида вақтинча яшаган. Йигитни актриса билан Instagram’да «Бобур парадист» номи билан танилган блогер таништирган.

«8 март куни ‘Оталар сўзи’да ўйнайдиган актриса билан опа-ука сифатида таништирди. Болалари бор аёл уйида эркак киши йўқлигини, келиб яшашимни таклиф қилди. Ўша ерда яшашни бошладим, 4 май куни ётоқхонада тўртта узилган тилла занжирини берди», — дейди судланувчи.

Йигит хонадонда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, аквариум устида қолдирилган 68,5 миллион сўмлик тилла тақинчоқлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни ўғирлаб, воқеа жойидан яширинган.

«Мажбур бўлдим, 20 грамм тиллани заргарга сотдим. Орадан икки ҳафта ўтгач, устимдан ёзворди», — дея таъкидлайди йигит.

Маълумотларга кўра, жабрланувчи 10 та тилла йўқолганини даъво қилган, лекин суд ва тергов жараёнларида бу маълумотлар ўз тасдиғини топмаган. Судланувчи Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан айбдор деб топилган ва унга нисбатан 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонадаги мебель ясаш устахонасига ўғирликка тушган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда меҳмонхона сейфидан пул ўғирлаган икки эркак ушлангани, Жиззахда 2 эркак ўзганинг уйига кириб, 20 минг доллар ва 60 миллион сўм пулни ўғирлаб кетгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди