Тошкентда фельдшер аёл беморнинг ўғли томонидан калтакланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида фельдшер аёл калтаклангани айтилган хабарларга муносабат билдирди.

Фото: ССВ матбуот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Яккасарой туманидаги хонадонлардан бирида ўз хизмат вазифасини ўтаётган тез ёрдам ходимлари калтаклангани тўғрисида хабарлар тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан тезкор ўрганиш ишларини олиб борган.

Маълум қилинишича, 12 октябрь куни соат 16:27 да Яккасарой туманининг Бобур кўчасида жойлашган хонадонларнинг биридан тез тиббий ёрдам хизматига чақириқ келиб тушган. Шундан сўнг шифокор Б.М. ва фельдшер аёл Ж.И.дан таркиб топган «103» бригадаси чақириқ манзилига етиб бориб, бемор Б.Ж.га тиббий ёрдам кўрсатган.

Бироқ аҳволи ўта оғир бўлгани сабабли Б.Ж.ни зудлик билан шифохонага олиб кетишга қарор қилинган. Беморни транспортировка қилиш чоғида унинг ўғли асосли сабаб бўлмасада, тиббий бригада ходимлари билан тортишиб, қўл кўтариш даражасигача борган.

«Оқибатда фельдшер Ж.И. кўкрак қафасига зарба олган ва аҳволи ёмонлашган. Шунга қарамай, тиббий бригада ўз хизмат бурчига масъулият билан ёндашиб, чақириқни якунлаган, яъни беморни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг қабул бўлимига олиб борган», — дейилади муносабатда.

Шундан сўнг фельдшери Ж.И. мазкур шифохонанинг хирургия бўлими шок залига кўкрак қафасининг ёпиқ жароҳати ташхиси билан ётқизилган. Ҳозирда у мазкур бўлимнинг интенсив палатасида тегишли даво муолажаларини олмоқда. Аҳволи ўрта оғирликда.

«Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолатни ўз назоратига олган. Умуман, вазирлик фуқароларимиз томонидан тиббиёт ходимларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этилишига нисбатан доимо муросасиз муносабатда бўлади. Шунингдек, вазиятга қонун доирасида ҳуқуқий баҳо берилиши учун барча зарур чораларни кўради», таъкидланади хабарда.

Айни пайтда содир этилган ҳолат юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговолди суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланганди. Шунингдек, Тошкентдаги тиббиёт марказида шифокор aёл маст бемор томонидан, Андижонда ҳам бир шифокор калтаклангани маълум қилинган. Тиббиёт ходимини калтаклаш билан боғлиқ ҳолат Жиззах вилоятида ҳам қайд этилган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади