«Украина амалда НАТОнинг аъзосига айланди» — мудофаа вазири Резников

Шимолий Атлантика альянсининг Украинага ёрдами мамлакат де-факто НАТОга қўшилганидан далолат беради. Бу ҳақда Украина мудофаа вазири Алексей Резников альянс бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашувдан кейин маълум қилди, деб хабар беради «Известия».

Фото: Depositphotos

«Биз узоқ йўл босиб ўтдик ва де-факто альянсга қўшилдик. Украина озод дунё хавфсизлиги учун салмоқли ҳиссасини қўшмоқда», — деб ёзади у Twitter’даги саҳифасига.

Шунингдек, Резников Украинадаги муваффақиятли ислоҳотлар мамлакат учун янги манзилларни очишига ишонч билдирган.

12 октябрь куни НАТО бош котиби Столтенберг Брюсселда ўтказилган альянс мудофаа вазирлари йиғилиши аввалида Украинага кўрсатиладиган ҳарбий ёрдамлардан эндиликда асосан ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ўрин олишини айтганди. Шунингдек, у Украина билан урушда Россиянинг ғалабасига йўл қўйиб бўлмаслигини, чунки бу НАТО учун мағлубият бўлишини маълум қилган.

Аввалроқ Оқ уй Украинани қайта тиклаш Россия ҳисобидан амалга оширилиши кераклигини айтганди. Байден эса Украинага замонавий ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини етказиб беришга ваъда берган.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради