«Уруш Россия меҳнат бозорида мухожирларга бўлган талабни пасайтиргани йўқ». Отабек Бакиров хорижий пул ўтказмаларининг ҳажми ортгани ҳақида

Иқтисодчи Отабек Бакиров «Kommers.uz»га берган интервьюсида хориждан кириб келаётган, хусусан Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмаларининг ҳажми ортишига Россия-Украина урушининг таъсири ҳақида гапирди.

Фото: Youtube

Унга кўра, Россиянинг Украинада амалга ошираётган «махсус операция»си Федерация иқтисодиёти ва меҳнат бозорида мухожирларга бўлган талабга ҳеч қандай салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ. Шу билан бирга, 2021 йилга қараганда 2022 йилда айнан Россия миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, пул ўтказмалари миқдори ошиб бормоқда.

Лекин бу биргина меҳнат мухожирларининг ҳиссасига тўғри келмаслигини ҳам инобатга олиш керак. Балки бошқа спекулятив ҳарактерга эга бўлган пул ўтказмалари, худди шунингдек бу тўғрида Марказий банк ҳам айтди: товар ҳарактерига эга бўлган операциялар бўйича ҳисоб-китоблар, бу мисол учун мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш, айрим ҳолларда майда улгуржи текстилъ маҳсулотларини олиб кириш ва олиб чиқиб кетиш жараёнлари ҳам пул ўтказиш орқали амалга оширилиши натижасида вужудга келаётган бўлиши мумкин.

«Ҳа меҳнат муҳожирларининг пул ўтказмалари миқдори ошяпти. Бу биринчи навбатда рублнинг сўмга нисбатан қиймати ошиши билан боғлиқ. Иккинчидан олиб қарайдиган бўлсак, Россияда уруш бошлангандан кейинги трансформация меҳнат бозоридаги муҳожирларга бўлган талабни пасайтиргани йўқ. 2014 йилда, 2008 йилда юз берган кризислар бундай талабнинг кескин тушиб кетишига сабаб бўлганди. Лекин ўтган 9 ой миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Россия иқтисодиётидаги ривожланиш кўламига урушнинг ҳеч қандай салбий таъсири сезилмаяпти. Бу ҳодиса 2014 йилда нефтнинг нархи кескин тушиб кетгани натижасида юзага келган. Бу сафар кузатилгани йўқ лекин, кейинги 3 ойда нима бўлишини аниқ айта олмаймиз», дейди Бакиров.

Бу давра эълон қилинган прогнозлар кўп ҳолларда қисқа муддатли характерга эга бўлиб қолмоқда. Шу прогнозларни йўққа чиқарадиган рационал ҳодисалар рўй бермоқда. Шу боис, Европа тараққиёт ва тикланиш банкининг Марказий Осиё бўйича эълон қилган йиллик ҳисоботи ҳам шу жумладан муқум манба бўла олмайди.

Бунга Россия машина ишлаб чиқарувчи сифатида ўзинг ички бозорида ҳам, жаҳон бозорида ҳам ўзининг обрўсини йўқотди. Юзага келган вазият ортидан мамлакатда фаолият олиб бораётган кўплаб хорижий ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолиятини Федерация ҳудудида якунлади. Бунинг ортидан Хитой импорт ва экспортини бир мунча жадаллаштирди.

«Жаҳон миқёсида олиб қарайдиган бўлсак, Ўзбекистоннинг монопол компанияларидан бири бўлган «UzAvto Motors» ҳам Россияга машина экспорт қилиш жараёнини санкциялар хавфи туфайли қисман тўхтатиб турибди»,— деган иқтисодчи.

Россия автомобиль бозори ҳақида тўхталадиган бўлсак, бу бозор ўтган тўққиз ойнинг етти ойи мобайнида бир неча сифат ўзгаришларини бошдан ўтказди. Биринчидан, ҳаддан ташқари дефицит юз берди ҳамда бу даврда автомобиль бозоридаги нархларнинг кўтарилиб кетиши юз берди. Иккинчидан, бозордаги иккиламчи машиналарнинг, яъни фойдаланувда бўлган автомобилларнинг нархлари кескин кўтарилиб кетди. Учинчи босқичда эса аҳолининг даромади ҳаддан ортиқ пасайиши ва машиналарга болган талабнинг камайиши ортидан нархларнинг бевосита иккала бозорда ҳам усиш жараёнини тўхташига олиб келди.

Аввалроқ Отабек Бакиров Россиядан келган муҳожирларнинг 5 минг нафарига Ўзбекистонда доимий яшаш ҳуқуқи берилгани тўғрисидаги саволга ойдинлик киритганди. Шунингдек, иқтисодчи Ўзбекистонга келаётган россияликлар мамлакатда бир муддат яшаганларидан сўнг, жамғармалари тугаб, ижара учун ҳам пул топа олмай қолишлари мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади
Янгиликлар15:02 | 8.12.22
Ўзбекистонда нефть маҳсулотларининг сотилиши устидан назорат кучайтирилади