«Вилоятлардаги чиқинди полигонлари санитар-экологик талабларга жавоб бермайди» — Борий Алихонов

Вилоятлардаги мавжуд чиқинди полигонларининг аксарияти санитар-экологик талабларга жавоб бермайди. Бу ҳақда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси Борий Алихонов парламент комиссиясининг навбатдаги мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Сенат матбуот хизмати «Bugun.uz».

Фото: «Янги Ўзбекистон»

Унинг сўзларига кўра, бир нечта полигонларда дизбарерлар мавжуд эмас. Шунингдек, санитар-эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш учун уларнинг атрофлари ўралмаган, ёнғиндан сақланиш чоралари кўрилмаганлиги сабабли полигонларда кўплаб ёнғинлар содир бўлмоқда.

«Ҳудудларда қурилиш, ишлаб чиқариш, тиббий ва бошқа зарарли чиқиндиларни тўплаш, саралаш, чуқур қайта ишлаш ва утилизация қилиш ишлари умуман талабга жавоб бермайди. Шу туфайли ушбу чиқиндиларнинг аксарияти маиший чиқинди полигонларига жойлаштирилмоқда. Санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш учун тиббиёт чиқиндиларини алоҳида тўплаш ва утилизация қилиш масаласи тўлақонли ҳал этилмаган», — дейди Алихонов.

Шунингдек, Сенат қўмитаси раисининг айтишича, вилоятлардаги айрим шифохона ва бошқа тиббиёт муассасаларида тиббий биологик ва патологоанатомик чиқиндиларни зарарсизлантирадиган ва кўмадиган махсус ўралар талаб даражасида ташкил этилмаган. Тиббиёт муассасаларида ҳосил бўладиган радиологик чиқиндилар, жумладан, рентген хоналарда ҳосил бўладиган реагентлар, плёнкалар, термометрлар ва бошқа зарарли чиқиндиларни белгиланган тартибда йўқ қилишга ихтисослашган шаҳобчалар ташкил этилмаган.

«Тиббиёт ташкилотларининг харажатлар сметасида бундай чиқиндиларни утилизация қилиш учун маблағлар кўзда тутилмаган. Чиқиндиларни бошқариш бўйича давлат экологик назорати самарадорлигини таъминлаш ҳам етарли даражада эмас. Жумладан, 2022 йил 9 ой ҳолати бўйича белгиланган жарималарнинг ундирилиш кўрсаткичи Тошкент вилояти бўйича 53,7 фоизни, Бухоро вилояти бўйича эса 59,8 фоизни ташкил этди. Тошкент вилоятидаги назоратдаги 2689 та ижтимоий соҳа объектларидан 1542 таси берилган мажбурий кўрсатмаларни бажармаган. Бухоро вилояти бўйича эса бу кўрсаткич мутаносиб равишда 1135 та ва 960 тани ташкил этади», — дея таъкидлайди Борий Алихонов.

Аввалроқ Жиззахдаги махсус полигонда қарийб 3,5 миллион тонна чиқинди йиғилиб қолгани маълум бўлганди. Мазкур полигонга Жиззах шаҳри ва учта тумандан кунига 400 тоннадан зиёд чиқинди олиб келинади. Шунингдек, август ойида Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажмининг прогнози 14-14,5 миллион тоннани ташкил этиши тўғрисида хабар берилганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023