Хитойлик профессор «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетига проректор этиб тайинланди

Хитойлик профессор Тонгқиан Зоу 2022 йил 1-октабрдан Самарқанд шаҳридаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимида иш бошлади. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Туризм ва маданий меърос вазирлиги

Маълум қилинишича, профессор Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси, Миллий ижтимоий фанлар фонди бош эксперти, Хитой маданият ва туризм академияси декани лавозимларида ишлаган. Хусусан, 2006 йилдан 2013 йилгача Пекин халқаро тадқиқотлар университетининг туризм менежменти кафедраси декани лавозимида фаолият олиб борган. 2013 йилдан ҳозиргача Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Шунингдек, 2019—2020 йилларда «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ректори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, 2020 йил октябрь ойида «Туризм фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланган. Профессор Тонгқиан Зоу ушбу лавозимга Пекин халқаро тадқиқот университети президенти Жи Жинбиао томонидан тавсия этилган.

Қайд этиш жоизки, профессор Тонгқиан Зоу илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор сифатида университетда қуйидаги йўналишларга масъул бўлади:

  • илмий-тадқиқот ишлари сифатини янада ошириш;
  • ўқув ва илмий конференцияларни ташкил этиш, университет илмий-техника кенгаши ишига раҳбарлик қилиш, илғор илмий-услубий тажрибани умумлаштириш;
  • университет ходимлари томонидан илмий мақолаларни, шу жумладан, журналлар ва илмий журналлар тўпламларини тайёрлаш ва нашр этиш, шунингдек, кутубхона фондини илмий ва даврий нашрлар билан тўлдириш жараёнига умумий раҳбарликни амалга ошириш;
  • иқтидорли ёшларни излаш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талабалар ва тадқиқотчилар орасидан нуфузли стипендиялар лауреатларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;
  • танлов асосида кадрларни танлаш, докторантлар, мустақил тадқиқотчилар ва магистрларни ишга қабул қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш, шунингдек, профессор-ўқитувчилар таркибини такомиллаштириш режаларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
  • илмий йўналишда олий таълим муассасалари билан доимий ҳамкорликни амалга ошириш, профессор-ўқитувчиларнинг конференция ва семинарларда фаол иштирок этишини таъминлаш.

Шунингдек, 2021 йилдан буён АҚШдан таклиф этилган доктор Раймонд Жозеф Хофман университетда ўқув ишлари бўйича проректор лавозимида ишлаб келмоқда. 1982 йилда доктор Хоффман Оксфорд университетида PhD даражасини олди. Бундан ташқари, у Флорида штати университети, Гарвард университети ва Германиянинг Ҳеиделберг университетида илмий даража ва иш тажрибасига эга. Айни пайтда проректор замонавий ўқув дастурларини жорий этиш, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетини халқаро даражадаги университетлар қаторига киритишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Маълумот учун, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан 2018 йил июнь ойида Синдао (ХХР) шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг Саммити доирасида ташкил этилган. Ўзбекистонда халқаро туризм соҳасида профессионал кадрлар тайёрлаш мақсадида университетга хорижий олий таълим муассасаларида (АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Япония, Австралия, Туркия) туризм ва маданий мерос соҳасида ишлаган 10 дан ортиқ хорижий профессор-ўқитувчилар жалб қилинган.

ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
Янгиликлар13:11 | 6.12.22
ФВВ ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарларини огоҳлантирди
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Янгиликлар12:41 | 6.12.22
«‘Заправка’ларда барча маркадаги бензинлар етарли ва уларнинг нархи оширилмаган» — Энергетика вазирлиги
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Янгиликлар12:06 | 6.12.22
Тошкентда 5 декабрь куни қанча одам метродан фойдалангани маълум бўлди
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Янгиликлар11:32 | 6.12.22
Ўзбекистонда ИИВ ходимлари кучайтирилган хизмат тартибига ўтказилди
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар11:09 | 6.12.22
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради
Янгиликлар10:40 | 6.12.22
Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиради