Анталияда Ўзбекистон–Туркия туризм қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Туркиянинг Анталия шаҳрида Ўзбекистон–Туркия туризм қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, тадбирда Ўзбекистон Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси вакиллари иштирок этган. Туркия томонидан Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги мутасаддилари, шу билан бирга Туркиянинг йирик нодавлат ташкилотлари, туроператорлари ва меҳмонхона эгалари қатнашган.

Ўзбекистон томони мамлакат Президенти томонидан республикада туризм соҳаси ривожига қаратилаётган эътибор, инвесторларга берилаётган имтиёзлар, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, янгидан бунёд этилган туризм объектлари ҳамда Ўзбекистоннинг туристик салоҳияти ҳақида батафсил маълумот берган.

Фото: Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати

Шунингдек, Туризм ва маданий мерос вазирлиги мутасаддилари томонидан «Туризм соҳасига инвестицияларни жалб қилиш, туризм зоналарини ташкил қилишда Туркия тажрибаси, республикада туристик зоналарни ривожлантириш», «Ўзбекистон Республикасида тарихий обидалардан туризм объекти сифатида фойдаланиш мақсадида реставрация қилиш соҳасида ҳамкорлик бўйича таклифлар», «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети фаолияти” мавзуларида тақдимот-маърузалар қилинган.

  • Қўшма комиссия йиғилишида хавфсиз туризм чора-тадбирлари, туристлар оқимини ошириш ва соҳа бўйича икки томонлама алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш;
  • туризм соҳасига инвестициялар жалб қилиш имкониятларини кўриб чиқиш;
  • туризм таълими йўналишларида ҳамкорлик имкониятлари, туризм сектори ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш;
  • саёҳат маршрутларини ишлаб чиқишда Туркия туризмини тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (ТГА) билан ҳамкорликни йўлга қўйиш;
  • шу билан бирга гастрономик, зиёрат туризми ва туризмнинг бошқа соҳаларида умумий лойиҳаларни амалга ошириш;
  • тарихий обидаларнинг реставрацияси ва консервацияси ҳамда «Табаррук зиёрат» маршрутларини белгилаб олиш ва бунда маркетинг сиёсатини ишлаб чиқиш соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган.
Фото: Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати

Тадбир сўнгида Туркия туризмни тарғиб қилиш ва ривожлантириш агентлиги (TGA), Туркия саёҳат агентликлари бирлашмаси (TÜRSAB), Туркия меҳмонхона эгалари бирлашмаси (TÜROB), Ўртаер денгизи туристик меҳмонхоналар бирлашмаси (АKTOB) каби йирик нодавлат ташкилотлар билан икки томонлама музокаралар (G2B) олиб борилиб, келгусидаги ҳамкорликларнинг янги йўналишлари белгилаб олинган.

Фото: Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати

Хусусий сектор вакиллари билан музокараларда «Табаррук зиёрат» концепциясида белгиланган маданий туризм йўналишларида TGA билан биргаликда умумий саёҳат маршрутларини ишлаб чиқиш ва тарғиб қилиш, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети талабаларининг ёзги таътил давомида TÜRSAB таркибидаги туроператорлар ҳамда Туркиядаги машҳур меҳмонхоналарда малака оширишларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар алмашинувини амалга ошириш, университет кутубхонасини илмий адабиётлар билан тўлдиришда ҳамкорлик қилиш каби масалалар муҳокама қилинган.

Фото: Туризм ва маданий мезос агентлиги ахборот хизмати

Тадбирдан сўнг ишчи гуруҳ аъзолари Анталия шаҳридаги «Белек туризм инвесторлари бирлашмаси» (BETUYAB)га ташриф буюрди. Ўрта ер денгизи соҳилида (узунлиги 15 километр) жойлашган ушбу туризм зонаси 49 та меҳмонхона, 20 дан ортиқ гольф клуби, кўплаб спорт мажмуаларини ўз ичига олади. Бирлашма мутасаддилари туризм зонасининг иш тажрибаси, унинг бошқарув тизими, инвесторларга бериладиган имтиёзлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳақида тўлиқ маълумотлар берган.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди