Бугун оқшоми. Шахмат турнири ғолибларига берилган футболка, Ўзбекистон ОТМларига кўчирилган ҳиндлар, МДҲ саммитида «портлаган» Эмомали Раҳмон

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Нукусда шахмат турнири ғолибларига футболка ва «майка» берилгани айтилмоқда

Нукусда шахмат бўйича Қорақалпоғистон биринчилиги ғолибларига футболка ва ичкийим (майка) берилгани хабар қилинмоқда. Бунга Ёшлар ишлари агентлиги директори ва шахмат федерацияси раиси Алишер Қодиров муносабат билдириб, ҳолатни ўрганиб чиқаётганини маълум қилган. Агентлик раҳбари Twitter’даги саҳифасида тадбир халқ таълими вазирлиги тизимидаги «Ёшлик» спорт жамияти томонидан ташкил қилинганини айтган. «Муносиб тақдирлашади, етказдим»,— деган Саъдуллаев.

Қорақалпоғистонда тартибсизликларда гумон қилинган яна 38 киши озод қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси илтимоси, депутатлар кафиллиги ва инсонийлик принсипи тамойиллари асосида июль ойида юзага келган тартибсизликларда гумонланган Қораўзак, Нукус, Чимбой, Кегайли, Хўжайли, Шуманай ва Қанликўл туманларидан 38 нафар фуқаро оиласи бағрига қайтарилди.

Фото: Омбудсман

Ўзбекистон ОТМлари Украинада таҳсил олаётган 200 нафар ҳиндистонлик талабани қабул қилди

Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчиси Дилшод Ахатов талабалар қабул қилинганлиги ҳақида маълум қилган. Дипломатик ваколатхонанинг пресс-релизига кўра, талабалар Ўзбекистондаги давлат тиббиёт университетлари, жумладан, Бухоро давлат тиббиёт институти ва Тошкент тиббиёт академияси томонидан ўтказилган синовлардан муваффақиятли ўтган.

Фото: «Bugun.uz»

Шавкат Мирзиёев МДҲ саммитида иштирок этди

Президент Шавкат Мирзиёев Қозоғистон пойтахтидаги МДҲ саммитида иштирок этди. Унда давлат раҳбари 2023 йилда Ўзбекистонда МДҲ мамлакатлари ёш олимларининг «Ёшлар инновация тарафдори» шиори остидаги биринчи конгрессини ўтказишни таклиф қилди. Шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрининг 2023 йилда МДҲнинг маданият пойтахти деб эълон қилиниши тўғрисидаги қарор қўллаб-қувватланди. 2024 йилда маданият пойтахти номини олишга Самарқанд номзоди илгари сурилди.

Бундан ташқари, давлат раҳбари ҳар йили шахмат бўйича Ҳамдўстлик очиқ кубогини ўтказишни таклиф қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Самарқандда Lacetti ЙТҲга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳри Зарафшон маҳалласида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Қайд этилишича, 13 октябрь куни соат 19:00 да М-37А айланма автомобиль йўлининг 37-километрида фуқаро 30 ёшли Ж.Муротов бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинасида Тошкент—Бухоро йўналиши бўйича ҳаракатланаётиб, автомашина бошқарувини йўқотган ва йўлнинг қарама-қарши йўналишларини ажратиб турган металл тўсиққа тўқнашган.

Оқибатда ҳайдовчи Ж.Муротов, йўловчилар 25 ёшли Ё.Умаров, 41 ёшли Р.Эргашева, 44 ёшли А.Усмонова ва 34 ёшли М.Ғойибова тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Бунга нисбтан блогер Муҳрим Аъзамхўжаев Twitter фойдаланувчиларидан бирининг саҳифасидан олинган суратни Telegram’даги блогида улашиб, ҳалокатга учраган автомобилнинг спидометри 140 километр/соат тезликда қотиб қолганини таъкидлаган.

Дунёда нима гап?

Эмомали Раҳмон Қозоғистондаги саммитда «портлади»

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Путиндан Марказий Осиё мамлакатларига собиқ СССР давридагидек муомала қилмасликни сўради.

«Биз 100-200 миллион киши эмасмиз. Аммо бизни ҳурмат қилишларини хоҳлаймиз. Биз қаерда хато қилдик? Бирор жойда лойиқича саломалашмадик? Биз ҳар доим асосий стратегик ҳамкоримиз манфаатларини ҳурмат қилганмиз. Биз ҳурматга сазовор бўлишни хоҳлаймиз. Биз қандайдир бегонамизми? Бизга кўп пул сарфлашнинг ҳожати йўқ. Владимир Владимирович, мен сиздан Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан собиқ Совет Иттифоқи каби сиёсат юритмаслигингизни сўрайман», — деди Эмомали Раҳмон ҳиссиётларга тўлиб.

Тожикистон президентининг нутқи ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Хусусан, Telegram’даги «Каинбек» канали маъмури «Эмомали Раҳмон тўсатдан Путинга ташлаб қолибди. Афтидан, чегара можароси бўйича кечаги Жапаров/Путин/Раҳмон учрашуви ёқмаган»,— дея фикр билдирган.

Бугуннинг асосий воқеликлари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади