Дунёда «омикрон»нинг янги мутацияси кенг тарқалиши мумкин

Италиялик эпидемиологлар фикрича, ноябрь ойида дунё бўйлаб коронавирус пандемиясининг навбатдаги тўлқини авж олиши мумкин. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: CCВ ахборот хизмати

Қайд этилишича, жаҳонда «омикрон» штаммининг янги — BQ.1.1 субварианти тарқалиш хавфи бор. Мутахассислар унга «цербер» деб ном беришган.

Прогнозларга кўра, агар тегишли профилактик чора-тадбирлар кучайтирилмаса, ушбу янги мутация яқин келажакда доминант версияга айланиши мумкин.

Хусусан, Швейцариянинг Базел университети Биологик маркази тадқиқотчиси К.Роемернинг таъкидлашича, ноябрь ойи охиригача Европа ва Шимолий Америка қитъаларида «цербер» қолган субвариантларни «сиқиб чиқариши» эҳтимоли мавжудлиги айтилган.

Шунингдек, BQ.1.1 тез тарқалиш хусусиятига эга бўлиб, у бир ҳафта ичида икки баравар кўпая олади.

Экспертлар хулосасига кўра, СОVID-19 дан ҳимояланишнинг энг самарали чораси касалликка қарши бустер дозада эмланишдир.

Аввалроқ Британиялик олим «омикрон» штамининг болаларда кузатилаётган ноодатий аломатини аниқлаганди. Шунингдек, бу штамнинг биринчи сурати намойиш қилинганди.

Maвзуга доир: Австралиялик олимлар «омикрон»нинг янги мутациясини аниқлади

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди