«Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети Япония университети билан ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи доирасида Токио шаҳридаги Тоё университети ҳамда Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Маълум қилинишиса, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давомида Тойо университети Кузатув кенгаши раиси Шинжи Фукукава, университет президенти Эсуко Ягучи ва бошқа қатор масъуллар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси кўмагида амалга оширилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Учрашув доирасида Азиз Абдуҳакимов Тойо университети раҳбариятига Ўзбекистонда туризм ва маданий мерос соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети фаолиятидаги янгиликлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Шинжи Фукукава Ўзбекистон ва Япония таълим соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш борасида катта салоҳиятга эга эканини таъкидлади. Шу ўринда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, илмий-академик алмашувларни фаоллаштириш, япониялик профессорларни Ўзбекистонга йўллаш ва ўзбекистонлик талабаларнинг Тойо университетида амалиёт ўташи имкониятлари кўриб чиқилди.

Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Эсуко Ягучи Ўзбекистон билан гуманитар, аниқ ва амалий фанлар, «яшил» ва «барқарор» туризм масалалари ҳамда объектлар реставрацияси бўйича қўшма тадқиқотлар борасида ҳамкорликка тайёр эканини маълум қилди.

Шунингдек, Япония томон Ўзбекистоннинг Ипак йўли мамлакатлари фуқаролари учун Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида 85 давлат гранти ажратишга доир ташаббусини юқори баҳолади.

Томонлар туризм соҳасида тадқиқотлар ўтказиш, жумладан Ўзбекистондаги буддавийлик меросини ўрганиш, буддизм обидалари реставрацияси, археологик қазишмаларни амалга ошириш, илмий семинар ва изланишларни олиб боришга оид келишувга эришишди.

Учрашувда, шунингдек, Тойо университети раҳбарияти ва профессорларининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил қилиш ва унинг давомида юртимизнинг туристик ва таълим салоҳияти билан яқиндан танишиш ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга келишилди.

Бундан ташқари, Самарқанддаги «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университетида Тоё университети талабалари учун ёзги кампус ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Учрашув якунига кўра, «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети ҳамда Тоё университети ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиб, у академик ҳамкорлик, қўшма тадқиқотлар ўтказиш, туризм соҳасида Япониянинг илғор тажрибасини қўллашни кўзда тутади.

Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди