Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда енгил автомобиллар ишлаб чиқаради

Ўзбекистон ва Қирғизистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битим ишлаб чиқади. Бу борадаги келишувга бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Мусо Жаманбаев билан учрашувда эришилган.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Суҳбат давомида кўп қиррали ўзбек—қирғиз ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилган. Саноат кооперациясининг янги истиқболли қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш, савдо шартномаларини тузиш, Бишкек шаҳрида икки томонлама ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10-йиғилиши ҳамда икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларини жалб қилган ҳолда бизнес-форум ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг ташрифини ташкил этиш масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Томонлар икки мамлакат ҳудудида тўқимачилик, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасидаги қўшма лойиҳалар сонини кўпайтиришга тайёр эканини билдирган. Шу нуқтаи назардан, 2022—2025 йилларга мўлжалланган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва саноат кооперациясини ривожлантириш дастурини, шунингдек, Қишлоқ хўжалиги техникаси ва енгил автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги битим ҳамда Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласи соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битимни ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилган.

Томонлар шаҳар транспорти соҳасида 1,85 миллион долларлик лойиҳани молиялаштиришни бошлаган Ўзбек —Қирғиз тараққиёт жамғармаси фаолиятини муҳокама қилган. Жамғарма маблағларини жалб қилган ҳолда Қирғизистонда йигирув корхонасини ташкил этиш лойиҳасини молиялаштириш ва травертинни бирламчи қайта ишлаш лойиҳасини биргаликда амалга оширишга келишилган.

Бундан ташқари, гидроэнергетика ҳамда транспорт ва логистика соҳаларида йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишнинг долзарб масалалари алоҳида тартибда кўриб чиқилган. Суҳбат якунида муҳокама қилинган йўналишлар доирасида муваффақиятли ҳамкорлик қилиш мақсадида биргаликда иш олиб боришни давом эттиришга содиқлик билдирилган.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли ҳудудлар қандай тақсимланиши маълум бўлганди. Унга кўра, Ўзбекистон ва Қирғизистон Кампир-Обод сув омборини биргаликда бошқаради.

Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди
Янгиликлар19:20 | 30.11.22
НАТО бош котиби Украинада тинчликни таъминлашнинг «ягона йўли» ҳақида гапирди