Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда 2022 йилнинг ўтган 9 ойида қанча никоҳ қайд этилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, республика ҳудудида январь-сентябрь ойларида 197013 та никоҳ шартномаси тузилган. Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирганда 9750 тага кам.
Қуйида ҳудудлар кесимида қайд этилган никоҳлар сони:
Тошкент шаҳри – 16383 та;
Қорақалпоғистон – 10895 та;
Андижон вилояти – 16402 та;
Бухоро вилояти – 10907 та;
Жиззах вилояти – 8536 та;
Қашқадарё вилояти – 20298 та;
Навоий вилояти – 6335 та;
Наманган вилояти – 14659 та;
Самарқанд вилояти – 22329 та;
Сурхондарё вилояти – 16885 та;
Сирдарё вилояти – 5164 та;
Тошкент вилояти – 16226 та;
Фарғона вилояти – 20955 та;
Хоразм вилояти – 11039 та.
Аввалроқ Ўзбекистонда 9 ойда қанча никоҳдан ажралиш ҳолати қайд этилгани маълум қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда июль ва август ойида қанча никоҳ қайд этилгани, 6 ойда келиннинг ёши куёвникидан катта бўлган қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинганди. Ўзбекистонда яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш тақиқланиши мумкинлиги айтилган.