Ўзбекистонда 1,5 млн киши пахта теримига жалб этилди

Ўзбекистонда пахта терим мавсумида меҳнат қонунчилигини бузган 21 нафар мансабдор шахсларга маъмурий жарима тайинланди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, пахта йиғим-теримини ташкил этиш борасида бугунги кун ҳолатига 1,5 миллион нафар фуқаро меҳнат ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида пахта йиғим-теримда кўнгилли равишда иштирок этмоқда. Қайд этилишича, пахта йиғим-терими мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда теримчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш юзасидан қатъий назоратни таъминлаш мақсадида республика бўйлаб 350 дан ортиқ меҳнат инспекторлари ўз ҳудудида, шу билан бирга, республика даражасида 50 нафар меҳнат инспектори фаолият юритмоқда.

Хусусан, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш борасида Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ҳар бир меҳнат ихтиёрий, мажбурий меҳнатга йўқ дейиш сизнинг ҳуқуқингиздир» шиори остида 800 дан ортиқ баннерлар ўрнатилиб, 400 мингдан ортиқ флаерлар, 50 минг дона буклетлар, 50 мингдан зиёд услубий қўлланмалар тарқатилган.

Шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва муносиб меҳнат шароитларини яратишга қаратилган ижтимоий роликлар тайёрланиб, Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг марказий ва ҳудудий каналлари ҳамда интернет телеграм каналлари орқали эфирга узатиш йўлга қўйилган. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари, телевидения ва радиоканалар орқали 2374 маротаба чиқиш ташкил этилган.

Шу билан бирга, Давлат меҳнат инспекциясига пахта мавсумида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 64 та мурожаат келиб тушган. Меҳнат қонунчилигини бузгани учун 21 нафар мансабдор шахсга маъмурий жарима тайинланган.

Авалроқ Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйган ҳокимлар жиноий жавобгарликка тортилиши, Қашқадарёда ишчилар пахта теримига мажбурланаётгани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, АҚШ ўзбек пахтасини мажбурий меҳнат орқали ишлаб чиқарилган товарлар рўйхатидан чиқарган.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади