Қашқадарёда жарима майдончасидан машинасини олиб чиқиб кетган эркакка чора кўрилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида жойлашган жарима майдончасидан Nexia-2 автомобили олиб чиқиб кетилгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, машина ҳайдовчиси вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ЙПХ инспекторининг тўхташ ҳақидаги ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддасида (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) кўрсатилган қоидабузарликни содир этгани учун Қарши шаҳар, Мустақиллик маҳалласида жойлашган вақтинча сақлаш майдончасига олиб келингач, ҳайдовчиси автомашинасини ўзбошимчалик билан ҳайдаб вақтинча сақлаш майдончасидан чиқиб кетган.

Шунингдек, мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар ҳайдовчи И.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан маъмурий баённома тузилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний тўхтамга келиш учун Жиноят ишлари бўйича шаҳар судига юборилган.

Мазкур автомобиль белгиланган тартибда вақтинча сақлаш майдончасига қайтарилган. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

Аввалроқ Тошкентда Audi ва Nexia-1 иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Тошкентда ЙТҲ содир этиб жанжаллашган ҳайдовчилар бўйича қўшимча маълумот берилгани, Наманганда Lacetti йўлдан чиқиб кетиб, ЙТҲга учрагани тўғрисида хабар берилганди.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Янгиликлар19:14 | 5.12.22
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон ва Фарғона водийсида сув таъминотини яхшилашга оид лойиҳалар билан танишди
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди