Қашқадарёда кредитга олган қорамолларини банкка ҳайдаб борган фермерга чора кўрилди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ер озиқа маҳсулотлари етишмовчилиги сабаб чорвадор қорамолларини банк биносига ҳайдаб боргани тасвирланган видео тарқалди. Туман ҳокимлигининг «Bugun.uz»га маълум қилишича, фермерга нисбатан чора кўрилган.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, Ғузор туманидаги «Ғузор қудуқ чорва» фермер хўжалиги раиси Хамза Тоштемиров чорва фермер хўжалигида ер майдони мавжуд эмаслиги ва озиқа маҳсулотлари етишмовчилиги ҳақида мурожаат қилган.

Аниқланишича, фермер хўжалиги томонидан 2020 йил 28 май куни АТ «Халқ банки» Ғузор филиалидан ажратилган 1,877 миллиард сўм миқдордаги кредит маблағи асосида Германия давлатидан 67 бош зотли (Абердин Ангус) қорамоли олиб келинган.

Кредит ажратилишида банк томонидан фермер хўжалигида ушбу чорва моллари учун озиқа маҳсулотлари етиштириш учун ер майдонлари етарли экани эътиборга олинган.

Қайд этилишича, «Ғузор қудуқ чорва» фермер хўжалигига 67,7 гектар, шундан 42,7 гектар суғориладиган ва 25 гектар лалми ер майдонлари қонунда белгиланган тартибда туман ҳокими қарори ва аукцион баённомалари орқали ажратиб берилган.

Хусусан, Ғузор тумани ҳокимининг 2017 йилги Х-236/02-сонли қарорига асосан «Ғузор қудуқ чорва» фермер хўжалигига М.Раҳмонов ҳудудидаги туман захира ер фондидан жами 37 гектар, шундан 11,8 гектар суғориладиган ер ва 25 гектар лалми ер майдони ажратиб берилган.

Шунингдек, 2022 йилда «Ғузор қудуқ чорва» фермер хўжалиги томонидан Жонбулоқ ҳудудидан E-auksion тизими орқали 30,9 гектар суғориладиган ер майдони ютиб олинган. Ер кодексининг 46-1-моддаси 1-қисми 3-бандида чорвачилик маҳсулотини ишлаб чиқаришга ихтисослашганларга озиқа экинларини етиштириш учун (шартли бир бош қорамол учун) суғориладиган ерлардан — камида 0,3 гектар ва лалмикор ерлардан — камида 1 гектар ўлчамда ажратилиши назарда тутилган.

Ушбу қонун нормаларига кўра, «Ғузор қудуқ чорва» фермер хўжалиги томонидан келтирилган 67 бош чорва моллари учун жами 18 гектар ер майдони талаб этилади. Фермер хўжаликка 24,7 гектар суғориладиган ва 10 гектар лалми ер майдони меъёрдан ортиқ ажратиб берилган.

«Бундан ташқари, фермер хўжалиги раиси Х.Тоштемиров томонидан тумандаги М.Раҳмонов ҳудудидаги 189қ, 191 ва 339-сонли контурлардаги жами 43,1 гектар суғориладиган ер майдонларидан узоқ вақт ҳужжатсиз фойдаланиб келинмоқда. Мазкур ер майдонини фермер хўжаликка ажратиб бериш ҳақидаги оғзаки мурожаатига жавобан Х.Тоштемировга қонун талаблари тушунтирилган», дейилади муносабатда.

Хусусан, Президентнинг тегишли қарори асосида маҳаллий ҳокимликлардан ер бериш ваколати олингани боис, Х.Тоштемировга фойдаланиб келаётган ушбу ер майдонларини аукцион савдолари орқали олиш тартиби тушунтирилган.

Ўз навбатида, вилоят ҳокимининг 2022 йил 5 августдаги 647-4-0-Қ/22-сонли қарори асосида юқорида назарда тутилган жами 43,1 гектар суғориладиган ер майдони аукцион савдосига чиқариш учун захирага олинган. Ушбу ер майдонини очиқ электрон танловга чиқариш бўйича туман ҳокимлигининг 13 августдаги хати «Қашвилерлойиҳа» институтига юборилган ва аукционга қўйилган.

«Маҳаллий ҳокимлик томонидан чорвачилик фермер хўжалиги ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳам доимий равишда қўллаб-қувватланиб келинмоқда. Хусусан, ‘Ғузор қудуқ чорва’ фермер хўжалиги ер майдонларида кафолатли сув билан таъминлаш мақсадида ҳомийлик маблағлари асосида текинга артезиан қудуғи қазиб берилган», дейилади хабарда.

Шунингдек, Х.Тоштемиров томонидан ҳокимлик ёрдами билан олиб берилган тумандаги Жонбулоқ ҳудудидаги захира ер майдонларида 18 гектар ер майдонида беда (ғалла аралаштириб) ҳамда Бўстон ҳудудидаги «Тўрахонов Абдулхақ» фермер хўжалигининг ғалладан бўшаган 5 гектар ер майдонида тариқ экилиб, йиғиштириб олинган (комбайн билан ўриш хизматлари ҳомийлар ёрдамида текинга хизмат кўрсатилган).

Шунингдек, озуқа маҳсулотлари масаласида амалий ёрдам сўраб қилинган мурожаатига асосан бепул беда, табиий ҳашак ва маккажўхори озуқа маҳсулотлари унинг хонадонига етказиб берилган.

Таъкидланишича, 3 октябрь куни фуқаро Х.Тоштемиров жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан ўзига тегишли чорва молларини банк ховлисига олиб келган. Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судида кўрилиб, суднинг шу кундаги қарорига асосан ҳуқуқбузарга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари (600 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Фермер хўжалиги раиси Х.Тоштемиров бугунги кунда тижорат банкларидан кредит тўловларини тўлаш муддатини узайтиришни ва кредит учун фоиз тўловларини ҳисобланишини тўхтатишни талаб қилаётган бўлиб, унинг мазкур талабларининг қонунийлиги ва уни ижобий ҳал этиш масаласи ваколатли банклар томонидан ўрганилмоқда.

Юқоридагиларга кўра, Ғузор тумани ҳокимлиги фермер хўжалиги фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, унинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун ваколати доирасида амалий ёрдам бериш учун тайёрлигини маълум қилган.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди