Самарқандда Isuzu ҳайдовчиси ҳамкасбини босиб кетди — видео

Самарқанд шаҳар Мирзо Улуғбек кўчасида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Маълум қилинишича, 13 октябрь куни соат 08:10 Мирзо Улуғбек кўчасида ҳаракатланиб келаётган, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи иккита Isuzu ҳайдовчилари ўртасида жанжал келиб чиққан. Жанжал оқибатида ҳайдовчилар оммани ўзига қаратиб, бир-бирини ҳақорат қилган. Шундан сўнг биринчи Isuzu ҳайдовчиси ўз автобусига ўтириб ҳаракатни давом эттирган. Бу вақт иккинчи ҳайдовчи унинг эшигига осилиб олган.

Юзага келган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи олган тан жароҳатларидан вафот этган, биринчи Isuzu ҳайдовчиси эса воқеа жойидан қочиб кетган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-модда (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда ички ишлар ходими ЙТҲга учраб ҳалок бўлгани, Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди