Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев 14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлиси доирасида Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Қайд этилишича, дастлаб, Марказий Осиёда кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш ва минтақавий шерикликни мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Президентлар олий даражада эришилган, энг аввало, товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат, энергетика, транспорт, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги соҳаларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги келишувларни рўёбга чиқариш зарурлигини таъкидлаган.

Шунингдек, минтақавий тузилмалар, шу жумладан Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги доирасидаги ҳамкорликка оид масалалар муҳокама қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг олтинчи саммитида нутқ сўзлагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, саммити доирасида Шавкат Мирзиёев Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан музокара ўтказгани маълум қилинганди.

Мавзуга доир: 

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди
Янгиликлар15:31 | 8.12.22
Песков Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида уч томонлама иттифоқ тузиш ғоясига изоҳ берди