Шавкат Мирзиёев Тошкентга қайтиб келди
Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 12-14 октябрь кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб қайтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 13 октябрь куни давлат раҳбари Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитида нутқ сўзлаб, савдо-иқтисодиёт, транспорт-логистика, экология, хавфсизлик соҳалари ва Афғонистон масаласи бўйича муҳим ташаббусларни илгари сурган.

14 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Шунингдек, МДҲ давлат раҳбарлари иштирокида «Марказий Осиё – Россия» саммити ҳам бўлиб ўтган.
Ташриф якунлангач, Остона халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кузатиб қўйган.

Президент 14 октябрь куни Тошкентга қайтиб келди.
Мавзуга доир: