Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учради

Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вояга етмаган йигитлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХХ ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, 9 октябрь куни соат 01:00 икки нафар вояга етмаган қариндош йигит Nexia’ни бошқариб, «Ёшғайрат» маҳалласи ҳудудида бошқарувни йўқотган. Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида йўловчи сифатида ҳаракатланаётган 14 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ва Шўрчи тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари иштирокида болалар таълим олган мактабда ҳодиса юзасидан муҳокама ўтказилган. Муҳокамада ўқувчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши оғир оқибатларга олиб келиши тушунтирилган.

Аввалроқ Тошкентда йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузган вояга етмаган тиктокерларга чора кўрилгани, Тошкентда автомобиль бошқарувини вояга етмаган ўғлига берган эркак жазолангани тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарёда вояга етмаган йигит Cobalt’да ЙПХ ходимини уриб юборганди.

Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Янгиликлар22:00 | 9.12.22
Президент Администрацияси раҳбари бошчилигида аҳолини энергия ресурслари билан таъминлашга бағишланган йиғилиш бошланди
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди
Янгиликлар21:31 | 9.12.22
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2022 йилда 40 фоизга ўсди