Тошкентнинг учта туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт, Сергели ҳамда Юнусобод туманларидаги баъзи жойларда 14 октябрь, жума куни газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда «Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти филиали матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Янгиҳаёт туманининг «Ташаббус» маҳалласи ҳудудида жойлашган газ қувурида Янгиҳаёт, Сергели туманларининг ҳудудларини ажратиш мақсадида таъмирлаш ишлари режалаштирилмоқда. Шу сабабли 14 октябрь куни соат 10:00 дан

Янгиҳаёт туманининг «Ташаббус», «Янги умид», «Янги турмуш», «Ҳумо», «Янгиҳаёт», «Орият», «Гулшанобод», «Марҳамат», «Ибрат», «Олчазор» МФЙлардаги жами 16 820 та хонадонда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 111 та улгуржи ташкилотларида;

Сергели туманидаги «Мададкор», «Зийнат», «Меҳригиё», «Ўзгариш», «Ҳабибий» МФЙлардаги жами 8380 та хонадонда ҳамда ушбу ҳудудлардаги 31 та улгуржи ташкилотларида таъмирлаш ишлари тугагунига қадар табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Шунингдек, Юнусобод тумани Амир Темур, Шаҳрисабз ҳамда Истиқлол кўчалари кесишмасида жойлашган ерости Д-219 миллиметрли ўрта босим газ қувурини ҳаракатдаги газ қувурига улаш ишлари режалаштирилган. Шу сабабли соат 10:00 дан 17:00 га қадар «С» 4-мавзедаги 35 та кўп қаватли уйларда, Каблукова кўчасида ҳамда ушбу ҳудудлардаги 20 та улгуржи ташкилотларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилди.

Аввалроқ Тошкентнинг айрим ҳудудлари 12 октябрь куни вақтинча газ таъминотидан узилиши, Тошкентда 2 та тиббиёт муассасаси газ таъминотидан вақтинча узилгани тўғрисида хабар берилганди.

Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Янгиликлар8:14 | 10.12.22
Ўзбекистонда банан истеъмоли камайиши мумкин
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар7:31 | 10.12.22
Ўзбекистонда 10 декабрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Мақолалар2:17 | 10.12.22
Шам кўтарган Зеленский, туннелни тўсиб қўйган намойишчилар, олов ичидаги шайтон — 9 декабрь суратлари
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
Янгиликлар23:27 | 9.12.22
Путин янги йил олдидан Санкт-Петербургда МДҲ норасмий саммити ўтказилишини тасдиқлади 
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Спорт22:59 | 9.12.22
ЖЧ-2022. Хорватия Бразилияни сенсацион тарзда енгиб, ярим финалга йўл олди
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди
Янгиликлар22:45 | 9.12.22
Оқ уй Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилди