ЙТҲга учраган «Уммон» собиқ аъзоси Зоҳидга нисбатан жиноят иши қўзғатилади

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Уммон» гуруҳи аъзоси Зоҳид бошқарувидаги БМW йўл-транспорт ҳодисасига учрагани тўғрисида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Зоҳидга нисбатан жинояти иши қўзғатилади. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканали орқали эфирга узатилган «Юракдан гапирамиз» дастурида маълум қилинди.

Фото: Ижтимоий тармоқ

Эслатиб ўтамиз, 29 сентябрь куни Юнусобод туманида жойлашган Mega Planet савдо маркази яқинида тахминан соат 23:00 атрофида BMW русумли автомашина катта тезликда бошқарувни йўқотиб, автоҳалокатга учраган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг ушбу ҳодиса юзасидан берган маълумотига кўра, транспорт воситаси бошқарувчиси — 1990 йилда туғилган Зоҳид ҳамда йўловчилар — 26 ёшли Ж.Й. ва 27 ёшли Ж.И. шифохонага ётқизилган. Шунингдек, 28 ёшли Х.С. эса воқеа жойида вафот этган.

«Уммон» гуруҳи собиқ аъзоси, ИВЛ аппаратига уланган. Бош қисми МСКТ, ички аъзолари эса УТТ каби барча зарурий текширувлардан ўтказилганди.

Эфир вақтида ҳуқуқ-тартибот органи ходими ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.

«У ким бўлишидан қатъи назар ҳушига келганидан сўнг жиноий жавобгарликка тортилади», дейилади ИИВ тергов бошқармаси хабарида.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.

Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Янгиликлар17:43 | 8.12.22
Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида газдан узилишлар кузатилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Янгиликлар17:14 | 8.12.22
Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 33,4 млрд долларга етди
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
Янгиликлар16:44 | 8.12.22
Ўзбекистонда айрим давлат хизматлари қўшимча тўлов эвазига тезлаштирилган тартибда кўрсатилади
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Янгиликлар16:25 | 8.12.22
МДҲ ва ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирлари Москвада учрашади
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Янгиликлар16:06 | 8.12.22
Хоразмда тўққиз киши ис газидан заҳарлангани айтилмоқда. Уларнинг икки нафари вафот этган
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди
Янгиликлар15:53 | 8.12.22
Россия АҚШ Сенати қўмитасининг Украинадаги геноцид борасидаги резолюциясига муносабат билдирди