Андижонда Lacetti йўл ўртасида тўхтаб турган тракторга урилди — фото

Андижон вилоятининг Асака туманида Lacetti ва трактор иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Маълум қилинишича, 14 октябрь куни соат 20:30 ларда Асака тумани ҳудудидан ўтган А-373 автомобиль йўлининг 416-километрида Lacetti ва трактор транспорт воситалари ўртасида тўқнашув содир этилган. Lacetti русумли автомашинанинг 25 ёшли ҳайдовчиси Х.О. ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб бориб, чапга қайрилиш учун йўлнинг қатнов қисми ўртасида тўхтаб турган Т-28Х4 русумли тракторнинг орқасидан келиб урилган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Тўқнашув оқибатида ҳар икки транспорт воситалари ҳайдовчилари енгил турдаги тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Фото: Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ЖХХ ЙХХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Жиззахда туғилган кунга кетаётган йигитлар ЙТҲга учрагани, Навоийда трактор тиркамасига урилган Cobalt ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлганди. Шунингдек, ЙТҲга учраган «Уммон» аъзоси Зоҳид реанимация экани, Тошкента тўртта автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлгани, Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлгани тўғрисида хабар берилганди.

Мавзуга доир: Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Янгиликлар18:44 | 5.12.22
Тошкентдаги «Ашхобод» боғи ҳам вақтинчалик ёпилди
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Янгиликлар18:13 | 5.12.22
Қашқадарёда юк автомобили ағдарилиб кетди — фото
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Янгиликлар17:56 | 5.12.22
Ўзбекистонда онлайн қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинлар учун жавобгарлик белгиланмоқда
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Янгиликлар17:34 | 5.12.22
Маҳаллабай ишлаш агентлиги тендерларида «уч кунлик фирмалар» ғолиб бўлаётгани аниқланди
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
Янгиликлар17:08 | 5.12.22
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди
Янгиликлар16:49 | 5.12.22
«Янги Ўзбекистон» боғи бир ҳафтага ёпилди