Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари чегарадаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди

Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари икки давлат чегарасидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

Фото: Арманистон Мудофаа вазирлиги

«14 октябрь оқшомидан 15 октябрга қадар Арманистон Қуролли Кучларининг Гариссий туманидаги Хазинвор ва Варденский туманидаги Гюнешли аҳоли пунктлари йўналишида жойлашган бўлинмалари турли калибрдаги қуроллардан армиямизнинг Лочин туманидаги Гажилар ва Дашкесан туманидаги Тезекенд аҳоли пунктлари йўналишида позицияларини ўққа тутди», дейилади Озарбайжон мудофаа идораси матбуот хизмати хабарида.

Баёнотда келтирилишича, Озарбайжон армияси бўлинмаси жавоб зарбаларини амалга оширган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги ўқ узишда Озарбайжон томонини айблаган. «15 октябрь куни соат 01:20 ларда Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари турли калибрдаги ўқотар қуроллардан арман—озар чегарасининг шарқий қисмида жойлашган Арманистон позицияларига ўт очган», дейилади идора хабарида. Таъкидланишича, ҳозирда чегарадаги вазият нисбатан барқарор.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон ўртасида жиддий тўқнашув содир бўлганди. Ереван озарбайжонлик ҳарбийларни чегара яқиниадги шаҳарларни ўққа тутишда айблаганди. Боку бу «кенг кўламли провакацияга» жавоб эканини маълум қилган. Можаро оқибатида Арманистонда 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолгани айилганди. Озарбайжон томони 80 га яқин ҳарбий хизматчиси ҳалок бў»ганини эълон қилганди. 16 сентябрда Арманистон Боку билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олган.

Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Янгиликлар16:08 | 4.12.22
Самарқандда ўқувчининг онаси мактаб директори ўринбосарини калтаклади
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Янгиликлар14:49 | 4.12.22
Тошкентда Nexia-3 билан тўқнашган Lacetti олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Янгиликлар13:47 | 4.12.22
Андижонда банк бошқарувчиси 230 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Янгиликлар12:41 | 4.12.22
Тадбиркорни сўккан Янги Наманган ҳокимига ҳайфсан берилди
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Янгиликлар11:30 | 4.12.22
Қозоғистонда гиёҳванд моддаларни сотиш ва сақлашда гумонланган ўзбекистонлик ушланди — фото
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди
Янгиликлар10:14 | 4.12.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланганлар сони 160 кишидан ошди