Бугун оқшоми. Ўқувчини калтаклаган ўқитувчи, ўлим билан якунланган қамоқхонадаги жанжал, Туркиядаги портлаш

Хайрли кеч, ушбу ўқиб турганингиз — «Бугун»нинг энг сара ва муҳим хабарлари жой олган «Бугун оқшоми» дайжести

Наманганда ўқитувчи ўқувчисини калтаклади ёхуд Намангандаги мактабларда «уруш» кетмоқда

Ижтимоий тармоқларда Намангандаги мактаблардан бирида ўқитувчи ўқувчисини калтаклагани акс этган тасвирлар тарқалди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Наманган вилояти, Давлатобод туманидаги 58-мактабда содир бўлган. Шу мактабнинг география фани ўқитувчиси 13 октябрь куни ўзи дарс ўтадиган 5-синфга кириб, хатти-ҳаракатларидан норози бўлган 11 ёшли ўқувчсининг танасига бир неча бор зарба бериб, тан жароҳати етказган. Ҳолат бўйича ўқитувчига нисбатан Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти Косонсой туманидаги 29-мактабда ўқувчи физика ўқитувчисини калтаклагани хабар қилинганди. Шундан сўнг ўқувчининг ота-онасига чора кўрилган.

Кадр: Telegram

Тошкент вилоятида маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Пискент туманидаги 50-сонли жазони ижро этиш манзил колониясида муқаддам тўрт марта судланган маҳкум бошқа бир маҳкумни ўлдириб қўйди. Таъкидланишича, айбланувчи ўзаро жанжал вақтида иягига урганидан сўнг, марҳум йиқилиб кетиши оқибатида ҳалок бўлган. Айбланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Кадр: YouTube

Тошкент вилоятида 3 нафар ҳарбий хизматчи банкоматни ўмармоқчи бўлгани юзасидан раддия берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида уч нафар ҳарбий хизматчи банкоматдаги пулларни ўмармоқчи бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мудофаа вазирлиги бунга раддия билдириб, қўлга олинган ҳарбий хизматчиларнинг вазирликка ҳеч қандай ақлоқаси йўқлигини маълум қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ҳарбий хизматчилар тоифасига Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлиги хизмати ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идораларнинг қўшинлар таркибида хизмат қилаётган шахслар киради. Қўлга олинганлар эса Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари ҳарбий хизматчилари бўлган.

Дунёда нима гап?

Туркияда шахтадаги портлаш оқибатида 40 киши ҳалок бўлди

Туркияниниг Бартин вилояти Амасра шаҳридаги кўмир шахтасида 14 октябрь куни портлаш юз берди. Маълум қилинишича, портлаш содир бўлган вақтда конда 110 киши ишлаётган бўлган. Ҳозиргача қурбон бўлганлар сони 40 кишига етган. Кончилардан 58 нафари қутқариб олинган, яна бир кишининг тақдири эса номаълумлигича қолаётгани хабар қилинган. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 15 октябрдаги барча тадбирларни бекор қилган ва воқеа жойига келиш ниятида.

Президент Шавкат Мирзиёев эса портлаш муносабати билан Туркия раҳбарига ҳамдардлик билдирган.

Фото: AFP

Владимир Путин сафарбарлик икки ҳафтада тугашини маълум қилди

Россия президентни Владимир Путин мамлакатда сафарбарлик деярли тугаганини маълум қилди. Унга кўра, «махсус операция»га режа қилинган 300 минг заҳирадагилардан 222 минги жўнатилган. «Қўшимча чақирув режалаштирилмаган»,— дейди президент.

Бугуннинг асосий воқеалари шулардан иборат эди.

Бугунда қолинг. «Бугун» билан яшанг.

Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди
Янгиликлар20:11 | 30.11.22
Россияда террористларни молиялаштирганликда айбланган Ўзбекистон фуқароси 16 йилга қамалди