Жиззахда тўрт ҳамкасбининг номига кредит расмийлаштирган ҳамшира аниқланди

Жиззах шаҳрида ўзгалар номига кредит расмийлаштириб, қўлга киритган маблағларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган ҳамшира аниқланди. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Аниқланишича, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиали ҳамшираси Л.А. бир неча ҳамкасбининг ишончига кириб, уларнинг номига турли банклардан кредит расмийлаштириб олган. Хусусан, у Шароф Рашидов тумани «Зиёкор» маҳалласида яшовчи Л.Э.нинг номига 10 миллион сўм, шу туманнинг «Қулама» маҳалласида истиқомат қилувчи Г.Р.нинг номига иккита банкдан 38 миллион сўм, яна шу туманнинг «Қўшбармоқ» маҳалласида яшовчи Т.Б.нинг номига 11 миллион сўм, Жиззах шаҳрининг «Олмазор» маҳалласида яшовчи Г.Ж.нинг номига 16 миллион сўм кредит олиб, ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Жабрланувчилар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилган ва ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Самарқанд ва Жиззахда қарийб 3 миллиард сўмлик кредит маблағлари талон-торож қилингани, Андижонда банк ходимлари 111 миллионн сўмни талон-торож қилгани аниқлангани, Тошкент вилоятида 2 миллиард сўм кредит маблағлари талон-торож қилингани, Қашқадарёда 1,1 миллиард сўмлик сув қувурлари ўзлаштирилгани тўғрисида хабар берилганди.

Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Медиа, Янгиликлар15:59 | 30.11.22
Тошкентда Craft Fair Uzbekistan халқаро ҳунармандчилик маҳсулотлари ярмаркаси бошланди
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди