Наманганда 200 минг долларни ноқонуний равишда Қирғизистонга олиб ўтмоқчи бўлган эркак ушланди

Наманганда ДХХ ходимлари томонидан 200 минг долларни ноқонуний равишда чегарадан олиб ўтмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Қайд этилишича, ДХХнинг Наманган вилояти бўйича бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Хусусан, Наманган—Нанай йўналиши бўйлаб Янгиқўрғон ҳудудида ҳаракатланаётган 31 ёшли фуқаро бошқарувидаги Cobalt тўхтатилган. Автомобиль холислар иштирокида кўздан кечирилганда унинг салон қисмида 200 минг доллар борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Маълум бўлишича, мазкур фуқаро ҳозирда шахсига аниқлик киритилаётган қирғизистонликлар билан ўзаро тил бириктириб, катта миқдордаги валютани Қирғизистонга ўтказмоқчи бўлган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДХХ 373 минг долларни Қирғизистонга ноқонуний олиб ўтаётган шахсни ушлагани ҳақида хабар берилганди. Маълум бўлишича, 1980 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 373 минг 717 долларни 100 доллар эвазига айланма йўллар орқали Қирғизистонга ўтказиб бериши керак бўлган.

Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Янгиликлар12:13 | 26.11.22
Путин «махсус операция»да ҳалок бўлган аскарларни Россияда алкоголизм ва ЙТҲдан ўлаётганлар билан солиштирди
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Янгиликлар11:46 | 26.11.22
Тошкентдан Москва, Истанбул, Дубай ва бошқа йўналишларга учувчи қатор рейслар кечиктирилди
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди
Янгиликлар11:15 | 26.11.22
Сурхондарёда 25 ёшли йигит ўйнашининг эрини пичоқлаб ўлдирди