Ўзбекистон экспорт ва импортида юқори улушга эга давлатлар рўйхати эълон қилинди

Статистика қўмитаси ахборот хизмати Ўзбекистон январь–сентябрь ойларида асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилгани бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган 9 ойида Ўзбекистон энг кўп Россияга маҳсулот экспорт қилган (2,16 миллиард долларлик). Ундан кейинги ўринларда Хитой (2,02 миллиард доллар) ва Туркия (1,197 миллиард доллар) жойлашган. Шунингдек, қуйида мамлакат экспортида юқори улушга эга давлатдар рўйхати келтирилган:

  • Қозоғистон — 1,012 миллиард доллар;
  • Қирғизистон — 683,4 миллион доллар;
  • Афғонистон — 514,4 миллион доллар;
  • Тожикистон — 352,6 миллион доллар;
  • Канада — 160,5 миллион доллар;
  • Туркманистон — 154,1 миллион доллар;
  • Эрон — 113,8 миллион доллар.

Шунингдек, Статистика қўмитаси 2022 йилнинг январь—сентябрь ойларида Ўзбекистон импортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар рўйхатларини ҳам эълон қилди. Булар:

  • Хитой — 4,7 миллиард доллар;
  • Россия — 4,4 миллиард доллар;
  • Қозоғистон — 2,2 миллиард доллар;
  • Жанубий Корея — 1,8 миллиард доллар;
  • Туркия — 1,3 миллиард доллар;
  • Германия — 714 миллион доллар;
  • Ҳиндистон — 475 миллион доллар;
  • Туркманистон — 415 миллион доллар;
  • Бразилия — 401,4 миллион доллар;
  • Литва — 301,5 миллион доллар.

Аввалроқ Ўзбекистонда туризм экспорти ҳажми 2019 йилга нисбатан 25 миллион долларга пастлагани, Қрим Ўзбекистонга дон экспорт қилишга тайёрлиги, мамлакат 7 ойда қанча газ плита экспорт қилгани тўғрисида хабар берилганди.

Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Мақолалар2:07 | 1.12.22
Цирк томоша қилаётган папа, қумга кўмилиб олган киши, бўш қоғоз кўтариб, намойишга чиққан хитойликлар — 30 ноябрь суратлари
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Янгиликлар23:51 | 30.11.22
Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик акти юзасидан баёнот берди
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади