Ўзбекистонда 17-20 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда 17-20 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 18 октябрь куни баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 19 октябрда кечаси 0-5 даража илиққача, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-18 даражагача пасаяди, 20 октябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, 18 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 19-20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17-18 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 9-14 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 19 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади, Навоий вилоятининг шимолида 17 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ, 19 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 13-18 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

ТошкентСамарқандЖиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17-19 октябрь кунлари баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 19 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 20 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 18-19 октябрь кунлари баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 19-20 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

АндижонНаманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 17-19 октябрь кунлари баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади, 20 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 22-27 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ, 19-20 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, 17-19 октябрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда ёққан ёмғир қорга айланиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 18 октябрда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 17 октябрда кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 20-25 даража илиқ, 18 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ,19 октябрда кечаси 2 даража совуққача-3 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиққача, 20 октябрда кечаси 2 даража совуққача-3 даража илиққача бўлади.

Тошкентда хусусий боғча ёнди
Янгиликлар9:13 | 4.12.22
Тошкентда хусусий боғча ёнди
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Янгиликлар8:14 | 4.12.22
Ўзбекистон 2022 йилда рекорд даражада кўп тарвуз экспорт қилди
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Янгиликлар7:31 | 4.12.22
Ўзбекистонда 4 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғади
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Янгиликлар23:37 | 3.12.22
Беларусь Ўзбекистон учун гўшт нархини оширди
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Янгиликлар22:52 | 3.12.22
Қамчиқ довонида ҳаво ҳарорати транспорт ҳаракати учун ёмонлашиши маълум қилинди
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди
Янгиликлар21:53 | 3.12.22
Самарқанддаги қайси кўчаларда ҳаракат тезлиги чекланиши маълум қилинди