«Ўзбекистондаги ўқувчиларнинг 10 фоиздан ортиғи ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди» — UNICEF

UNICEF’нинг Ўзбекистонда илк бор ўсмирларнинг руҳий саломатлиги бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари эълон қилинди.

Фото: UNICEF

Қайд этилишича, UNICEF ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этган ушбу тадқиқотда республикадаги барча 14 та ҳудуддаги 299 та мактабнинг 22 854 нафар ўқувчиси иштирок этган. Тадқиқот орқали ўспиринларнинг эҳтиёжларини, уларнинг руҳий саломатлиги ва руҳий-ижтимоий фаровонлигига таъсир қилувчи мактаб билан боғлиқ омилларни ўрганиш мақсад қилинган.

Тадқиқот давомида аниқланишича, 10 фоиздан ошиқ ўқувчилар ижтимоий боғлиқликни ҳис этмайди ва ажратишни бошдан кечиради: ҳар ўнта ўқувчидан биттаси ўзини мактаб билан боғламайди (8,7 фоиз), ундан ҳам кўпроғи ўзини мактабнинг бир қисми деб ҳисобламайди (13,1 фоиз) ёки ўзини синфда ёлғиз ҳис қилади (16,7 фоиз).

Шунингдек, бирламчи бўғин соғлиқни сақлаш ходимларининг учдан икки қисмидан кўпи стресс, ўткир безовталик, умидсизлик, чарчоқ, руҳий тушкунлик ва депрессияни бошдан кечириши маълум бўлган.

Шу боис UNICEF бирламчи бўғин тиббиёт ходимлари учун рақамли платформани ҳам тақдим этган. У иш ҳажми ва стресснинг кўпайиши натижасидаги чарчашнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун муҳим бўлган психологик ёрдам кўрсатишга мўлжалланган. Платформа Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.

Аввалроқ UNICEF Ўзбекистондаги мактабгача таълим тизимининг асосий муаммосини маълум қилганди. Шунингдек, ЖССТ ва UNICEF болаларда учрайдиган юқумли касалликдан огоҳлантирганди. Бу касаллик Афғонистонда ҳам қайд этилганди.

Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Янгиликлар15:11 | 30.11.22
Акмал Бурҳонов коррупционерларни суваракларга қиёслади
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
Янгиликлар14:47 | 30.11.22
Тошкентда ИИБ ходимини ўлдиришда гумонланган эркак қўлга олинди
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Янгиликлар14:33 | 30.11.22
«Биз жуда катта хато қилдик». Нукус воқеалари бўйича айбланаётган Лолагул Каллиханова ўз айбига тўлиқ иқрорлигини айтди
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
Янгиликлар14:22 | 30.11.22
Шавкат Мирзиёев Россия президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Янгиликлар14:02 | 30.11.22
«Спартак» собиқ футболчиси Амстердам аэропортида 115 кг кокаин билан қўлга тушди
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди
Янгиликлар13:44 | 30.11.22
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегарада ноқонуний миграция билан шуғулланганлар ушланди