Қирғизистон аҳолиси Кампир-Обод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши яна норозилик билдирмоқда

Қирғизистон аҳолиси Кампир-Обод сув омборининг Ўзбекистонга бериб юборилишида ўз ҳукуматини айбламоқда, деб хабар беради «24.kg».

Фото: «24.kg»

Маълумотларга кўра, сув омборининг 900-горизонти Қизил Октябрь ва Олға қишлоқларини қамраб олади, шу боис қирғиз ерлари Ўзбекистонга ўтиб кетади. Айнан шу ҳудудда яшовчи аҳоли мазкур битимдан норозилик билдирмоқда.

Кампир-Обод сув омбори атрофидаги вазият боис Ўзган туманида қурултой ўтказилмоқда. Айрим маълумотларга кўра, у ерга 200 дан ортиқ одам тўпланган.

«Мен бефарқ бўлмаган фуқаро сифатида сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қаршиман. Бу давлатимизнинг мулки. Совет Иттифоқи вақтида бирор давлат ҳудудида қурилган фабрика, завод ёки сув омбори ўша давлат ҳисобига ўтиб кетиши тўғрисида битим имзоланган. Шу боис сув омбори бизники», — дейди депутат.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари икки давлат чегарасидаги Кампир-Обод сув омборини бошқариш бўйича қўшма корхона тузиши тўғрисида хабар берилганди. «Кампир-Обод авваллари тўлиқ ўзбек томони назоратида бўлган, аммо энди биз 50/50 улушга эга қўшма корхона тузамиз ва тўғонини биргаликда бошқарамиз, деб келишиб олдик», — деб ёзганди Қирғизистон президенти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон умумий чегаранинг 94 фоиздан ортиғини келишиб олгани хабар берилганди. Шунингдек,  Ўзбекистон Ункар-Тоони беришга, Қирғизистон эса Сўх йўлини очишга келишиб олгани маълум қилинганди. Ҳамда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукумати делегациялари ўртасида Фарғонада бўлиб ўтган музокаралар давомида чегара бўйича протокол имзоланганди.

Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Медиа, Янгиликлар14:51 | 27.11.22
Сурхондарёда ака-ука қонуний талабга бўйсунмай, ЙПХ инспекторининг устига машинани ҳайдамоқчи бўлди — видео
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Медиа, Янгиликлар13:53 | 27.11.22
Самарқандда ўзаро жанжал ўлим билан тугагани айтилмоқда — видео
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди