Россияда «ноқонуний сафарбар қилинган» 700 киши уйига қайтарилди

Россиянинг Свердловск вилоятида англашилмовчилик сабаб сафарбар қилинган 700 киши уйига қайтарилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

Қайд этилишича, Елан қишлоғидаги ўқув марказидан сафарбар қилинган 700 га яқин киши уйларига қайтарилди. Бу ҳақда Давлат думаси депутати Максим Иванов қуйидагиларни таъкидлаган:

300 га яқин одам «ноқонуний равишда» сафарбар қилинган, яна 400 кишига хизмат кўрсатишни имконсиз қиладиган касалликлар аниқланган.

Депутат бўлиб ўтган воқеа ҳарбий хизмат кўрсатиш вазирликларининг сифатсиз фаолияти натижаси, деган фикр билдирган.

«Шу сабабли, Еландаги ҳарбийлар эндиликда ўз ишларидан чалғимасдан сафарбар қилинганларни қўшимча текширишга вақт ажратадилар», — деган у.

Шунингдек, сафарбар қилинганлар орасида юракнинг сунъий клапанлари, аутизм спектрининг бузилиши, ОИТС билан касалланганлар, шунингдек, кундузги бўлим талабалари ва бронь қилинган фуқаролар ҳам бўлгани маълум қилинган.

Россия ҳукумати бундай чақириқни жойларда сифатсиз иш фаолияти олиб борилиши билан изоҳлаган. Путин сентябрь ойи охирида масъуллардан оммавий равишда «барча хатоларни тузатишни» ва «сабабсиз чақирилганларни уйга қайтаришни» талаб қилган.

Ўқув марказидан сафарбар қилинган 4 киши вафот этган. Расмийлар улардан бири тутқаноқдан, иккинчиси ўз жонига қасд қилиб, учинчиси эса уйига жўнатилганидан кейин жигар циррозидан, тўртинчи юрагидаги муаммоси туфайли вафот этганини маълум қилинган.

Аввалроқ Россияда сафарбарликка чақирилганлар сони 200 мингдан ошгани маълум қилинганди. Шунингдек, Россия президенти Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилди ва тегишли қарор имзоланди. У ҳарбий хизматга чақирилганлар қисмларга юборилишдан аввал мажбурий тартибда махсус ҳарбий операция тажрибасидан келиб чиқиб, қўшимча ҳарбий тайёргарликдан ўтказилишини маълум қилган.

Мавзуга доир: Москвада Ўзбекистон фуқаросига сафарбарликка чақирув қоғози келди

Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Янгиликлар14:43 | 26.11.22
Толибон Қатардаги стадионлар қурилиши учун ускуналар етказиб бергани маълум бўлди
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Янгиликлар14:14 | 26.11.22
Андижонда ўнга яқин автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Янгиликлар13:57 | 26.11.22
Ўзбекистонда 10 ойда қанча никоҳ қайд этилгани маълум қилинди
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Янгиликлар13:21 | 26.11.22
Ўзбекистонда сабзи нархи кескин арзонлашди
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
Янгиликлар12:49 | 26.11.22
Ўзбекистон тоғларидаги 1 тн тупроқда қанча олтин борлиги маълум қилинди
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео
Янгиликлар12:26 | 26.11.22
ДХХ кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний савдосига чек қўйди — видео