9:03 | 15.10.22 192

Сурхондарёда ҳужжатларсиз, давлат рақамини ечиб ҳаракатланган Lacetti ҳайдовчисига чора кўрилди

Шунингдек, яна бир қоидабузар ҳайдовчи ЙПХ ходимига акасининг ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этган

Сурхондарё ҳайдовчи Lacetti автомобилида ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат рақамини ечиб ҳаракатланди. Бу ҳақда Zo‘r TV телеканалининг «Бу кун» дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида вилоятнинг Денов ҳамда Шўрчи туманларида рейд тадбирлари ўтказилган. Тадбир давомида ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабларини бажармаган Gentra ҳайдовчиси ушланган.

Шунингдек, Шўрчи туманида Lacetti автомобилини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, давлат рақамини ечиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилган.

Яна бир қоидабузар ҳайдовчи эса ЙПХ ходимига акасининг ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этган. Аниқланишича, 18 ёшли йигит ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасини олмаган.

Маълумот учун, вилоятда 2022 йил бошидан бери 265 та йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Мазкур ЙТҲлар оқибатида 205 киши турли тан жароҳатларини олган, 99 киши эса ҳалок бўлган.

Аввалроқ Сурхондарёда Nexia бошқарган вояга етмаган йигитлар ЙТҲга учрагани, Тошкентда бетон устунга бориб урилган Nexia-3 ҳайдовчиси ҳалок бўлган, Наманганда бетон тўсиққа чиқиб кетган Nexia ағдарилиб кетгани, Самарқандда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида Nexia бетон тўсиққа урилиб ёниб кетгани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда Nexia бетон тўсиққа урилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлган.