Тошкент вилоятида маҳкумлардан бири иккинчисини ўлдириб қўйди

Тошкент вилояти Пискент туманидаги жазони ўташ манзил колонияларининг биридаги икки маҳкум ўртасида жанжал содир бўлди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: YouTube

Қайд этилишича, 50-сонли манзил колония ётоқхонасида илгари тўрт маротаба судланган шахс ўзаро тортишув вақтида бошқа бир маҳкумга тан жароҳати етказган.

«Кечаси қўлида темир бор эди, менга отиб қолди. Шу пайт иягига урдим, урган вақтимда ўнг оёғи сирпаниб кетиб, ерга тушди», — дейди айбланувчи.

Айбланувчи Ш.Х. Жиноят кодексининг 104-модда (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми «д» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унинг ўталмай қолган жазосини қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Фарғонада 64 ёшли эркак келинини ўлдириб, бошини узиб олгани, Ички ишлар вазирлиги ходими ўлдириб кетилгани, Қаршида руҳий носоғлом эркак қайнсинглисини ўлдириб қўйгани тўғрисида хабар берилганди.

Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Янгиликлар23:08 | 30.11.22
Сирдарёда «Жигули» ҳайдовчиси итни ўлдириб, калласини машинага ёпиштириб ҳаракатлангани айтилди
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Спорт22:42 | 30.11.22
Футбол бўйича 2030 йилги жаҳон чемпионати учта қитъада ўтказилиши мумкин
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Янгиликлар22:02 | 30.11.22
Туркманистон пойтахтида «чиройли» рақамларни автомобиллардан олиб ташлаш буюрилди
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Янгиликлар21:23 | 30.11.22
Ўзбекистонда ерларни аукционга чиқариш соддалаштирилади
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Мақолалар21:00 | 30.11.22
Бугун оқшоми. Ўлдириб кетилган профилактика инспектори, қурувчиларни ногиронлар аравачасига миндирган ҳоким, Ўзбекистонга яқинлашаётган совуқ кунлар
Пеле касалхонага ётқизилди
Спорт20:38 | 30.11.22
Пеле касалхонага ётқизилди