Эрон Россияга баллистик ракеталар ва дронларнинг янги партиясини етказиб беради

Эрон Россияга қисқа масофага учувчи баллистик ракеталар ва дронларни етказиб беради, деб ёзади The Washington Post.

Қайд этилишича, гап «Фотиҳ-110» ва «Зулфиқор» ракеталари ҳақида кетмоқда, нашрга кўра, уларнинг учиш масофаси мос равишда 300 ва 700 километрни ташкил қилади.

Эрон, шунингдек, ўнлаб «Муҳожир-6» дронлари ва кўп сонли «Шоҳид-136» камикадзе дронларини етказиб беришни режалаштирмоқда. Бу иккала дрон ҳам аллақачон Россия ҳарбийлари томонидан Украинага қарши фойдаланилмоқда.

Аввалроқ, Америка урушни ўрганиш институти 16 октябрь куни Украина ва Россиянинг Telegram каналларида Эроннинг «Араш-2» учувчисиз қурилмаларининг Федерацияга етказилиши эҳтимоли ҳақида хабарлар пайдо бўлган, улар «Шоҳид»га қараганда тезроқ ва вайронкорроқ ҳисобланади. Лекин The Washington Post мақоласида бу қурилмалар ҳақида маълум қилинмаган.

Эрон ҳам, Кремль ҳам Украинадаги урушда фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб берилаётганини расман рад этган.

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийнинг айтишича, Теҳрон можаро иштирокчиларидан бирортасига қурол-яроқни ўтказмаган ва бермаяпти.

«Биз ҳар икки томонга ҳам қурол-яроқлар етказилиши урушни узайтиради, деб ҳисоблаймиз. ”, — деган у.

Аввалроқ Эронда олти баррелли пулемётга эга реактив дрон намойиш қилинганди. Шунингдек, Эрон АҚШнинг учувчисиз кемасини олиб қочишга урингани маълум бўлган.

Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Медиа, Янгиликлар12:54 | 27.11.22
Ўзбекистонда кирилл ёки лотин алифбосига тўлиқ ўтишга нима халақит бермоқда?
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Янгиликлар11:27 | 27.11.22
Ўзбекистонда коронавирусга чалинишлар сони яна ошди
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Медиа, Янгиликлар10:46 | 27.11.22
Андижондаги ЙТҲ юзасидан қўшимча маълумот берилди
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Медиа, Спорт9:23 | 27.11.22
Баҳодир Жалолов америкалик рақибини 4-раундда нокаутга учратиб, ғалаба қозонди
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Янгиликлар9:02 | 27.11.22
Фарғонада аёл ИИБ биноси олдида ўзини ёқмоқчи бўлди
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди
Янгиликлар8:14 | 27.11.22
Кўп миқдорда газланган ичимликларни истеъмол қилиш мия шикастланишига олиб келиши аниқланди